Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 20 » Тўртликлар (30-даста)
    00.19.17
    Тўртликлар (30-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Маддохлар дер: суяк бер, шохим, куйлаб яйраймиз...

    yusuf_juma.jpgЖохил тахтда утирса: подшолик хатоликдир,
    Разил тахтда утирса: подшолик юхоликдир.
    Бедил тахтда утирса: подшолик балоликдир,
    Окил тахтда утирса: подшолик дахоликдир.
    26.03.04.

    Ёр аввал жонни олиб, сунг улигимга тегди,
    Осмондаги бошимни хорнинг бошидек эгди.
    Лошимни куммай кушди рузгор аравасига
    Шукр энди жиловим болаларимга тегди.
    24.03.04.

    Ёнган хас қўри хам кур булибдими?!
    Курсичкон куз нури нур булибдими?!
    Элда эр йук дедим, мен эрман, дединг
    Куённинг эри хам эр булибдими?!
    25.03.04.

    Идрок бор бандалар гамдан бугилар экан
    Калбларига дунёнинг дарди йигилар экан.
    Уйлайман: бу авлоднинг аждоди одам булган
    Водариг, одамдан хам эшак тугилар экан.
    25.03.04.

    Ерда ерни эмас, нурни кураман
    Буюк Яссавийдек пирни кураман
    Пирларнинг бошида отин уйнатиб
    Юрган пода-пода курни кураман.
    28.03.04.

    Хамма хиёнат этди вафо этган бир сан, ёр,
    Барча хоин чикса хам шу боис мен бахтиёр.
    Хамма вафо этсаю, сен айласанг хиёнат,
    Худо асрасин, йиглаб, бахтсиз утардим, абгор.
    28.03.04.

    Зардай тоза булса хам гулзорга етмайди кор
    Кора сел, жала, дуллар бустон бошида шахкор.
    Мудом ок юракларнинг бахтлари кора, ёраб,
    Кора диллар ок бахтли, чархи кадим кажрафтор.
    28.03.04.

    Маддохлар дер: суяк бер, шохим, куйлаб яйраймиз,
    Торимизга тор айлаб муйларингни тараймиз.
    Булбул, хамма таъмагир, таъма учун куйлашар,
    Булбул, факат иккимиз кунггил учун сайраймиз.
    28.03.04.

    Ногох тушган утдан ёнаётган жон
    Сувга чумилса, бас, колади омон.
    Мени ёккан олов сувда учмайди
    Лабинг оловидан учади, жонон.
    28.03.04.

    Куп савдони курганман, бор йулларда юраман
    Кундузи козидирман, тунда чунтак ураман.
    Факат улиб курмадим дея, гурурланган зот,
    Парво килма ха демай бир улиб хам курасан.
    26.03.04.

    Қурумга мури теккан, булутга эса осмон,
    Иккови хам коп-кора дея булмагин хайрон.
    Қурумнинг ичи қурум, булутнинг ичи чакмок
    Булутнинг ичи дарё, булутнинг ичи уммон.
    26.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz