Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 21 » Яқин тарих
    00.44.43
    Яқин тарих
    6.Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим

    Ҳар гал Одилов хонадонида бўларканман унинг ҳузурида камида уч-тўртта туман ёки вилоят, баъзан республика миқёсидаги, гоҳида эса қўшни республикалардан бирининг юқори лавозимли кишисини учратардим.Бир гал борганимда Тожикистоннинг Хўжанд вилоят ҳокимимиди ё ўринбосарими аниқ ёдимда йўқ Одиловга:

    -Жон, акажон ёрдам қилмасангиз бўлмайди - дея ўта ялинган оҳангда сийпаланиб ўтиргани устидан чиққандим.

    Унга нима ёрдам керак эди билолмадим.

    Бошқа бир гал кўришганимизда ички ишларнинг полковниги милиция либоси устидан пальто кийиб олган бизга чой ташиб турди.У тез-тез чойнакдаги чойлар совуб қолмадими деб янгисига алмаштириб пиёлаларга қайтариб қуйиб узатар, энгашганда палтосининг ёқалари ортга сурилиб учта катта юлдуз қадалган погони кўриниб кетарди.Милиция ходимининг қамоқдан чиққан бир кишига чой ташиб дастёрлик қилиб юриши менга қизиқ туюлди ва сўрадим:

    -Аҳмаджон ака бу одам ким?

    -Ҳа, уми қўяверинг, "нарушитель" - дея бепарво жавоб берди.

    Милиция ходими Одилов олдида қандай айб қилганки, чой ташиб хизмат қилиб юрибди менга қоронғулигича қолди.

    Яна бир гал учрашганимизда барваста бир киши билан ўтирган экан.У одамни мен ҳам аллақаерда кўргандай эдиму , лекин эслай олмадим.Ким эди-я бу одам дея эслашга уриниб турганимда Одиловнинг ўзи:

    -Бу одамни танийсизми? - дея сўраб қолди мендан.

    -Йўқ, танишдайкуя бу киши, лекин эслай олмаяпман.

    -Бу сизнинг Янгиқўрғон районида биринчи котиб бўлган Жуманқул Турсунқулов.Ҳозир Сирдарёда район каттаси.

    -Ҳа, ҳа эсладим.

    -Лекин биласизми бунинг лақабини? - дея сўради Одилов.

    Турсунқулов хафа бўлаётгандир дея у томонга қарасам, хотиржам кулиб ўтирибди.Одилов сўзида давом этди:

    -Бунинг лақаби қуён.Нега десангиз, Янгиқўрғонга буни биринчи котиб қилиб жўнатгандик.Орадан бир ҳафта ўтиб табриклагани борсак йўқ жойида.Қаерда бу котиб деб сўрасак.Бу киши қуённинг расмини чизиб юборибдилар, Сирдарё қаёқдасан деб.Кейин уйига бориб " бу нимаси, биз табрикка борсак сен йўқсан" десак, "ҳа, бўлмади у район, у ёқдаги одамлар билан чиқиша олмадим" дейди.Барибир қайтариб олиб келдик.Бир йил ишлади чамаси, ўшандан буён қуёнга айланган - дея Одилов қаҳ-қаҳ отиб кулди.Турсунқулов ҳам масхара қилинаётган одам гўё ўзи эмасдай унга қўшилиб астойдил куляпти.Мен ҳайрон қолгандим ўшанда.

    Одилов бирга ишлайдиган, танишми ё дўстларими ҳамма билан ҳазил-мутойиба билан лақабини айтиб мурожаат қиларди.Унинг ёнида "жун" - чорва мутахассиси, "шиппак" - матлубот жамияти раиси, "полвон" - "Навбаҳор" совхози раҳбари ва ҳакозоларни Одилов лақаби билан мурожаат қилса қувонган ҳолда "лаббай хўжайин" деб туришарди.

    Шуларга воқиф бўларканман менинг ўйимда саволлар ғужғон эди.

    Бутун дунёга довруқ солган КПСС Марказий Комитети Бош Котиби, СССРдай қудратли империя ҳукмдори бўлган Леонид Брежневнинг ёқимтойи , Ўзбекистон каттаси Шароф Рашидовдай одам ҳам нега бир хўжалик раҳбари бўлган Аҳмаджон Одиловни ўзидан олдин минбарга чиқарар эди?

    Тадбиркорлиги, қаҳрамонлиги учунми дейилса унчалик тўғри бўлмас.Чунки Одиловгача Наманган вилоятида меҳнат қаҳрамони унвонини олган , Одилов ўзининг устози деб санаган машҳур "Ленинград" колхози раиси Мамадали Икромовнинг биргина эркатойлиги учун хотини билан бирга қамоққа ташланган эди.Аҳмджон Одилов эса ҳадсиз "эркатойлик" қилса ҳам Рашидов унинг мушугини "пишт" демаган дейишади.Нега шундай бўлган?

    Эҳтимол менинг тахминларим хатодир, лекин менимча СССР даврида жиноят олами кишилари ҳам анча-мунча қудратга эга эди.Одилов эса Компартиянинг Сиёсий Бюроси элитасида қанчалик эътибор қозонган эса, жиноят оламида ҳам шунчалик эътиборли киши бўлган ва нафақат Рашидов балки Политбюро ҳам ундан чўчиб турган бўлса керак.Бўлмаса бутун бошли юрт ҳукмдори нега нима иш қилса, ё қарор қабул этса Одилов билан маслаҳатлашган?Аксарият Одиловнинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлган?

    Бу саволли ва анчайин баҳсталаб тахмин.Лекин бошқа одамларнинг айтишича бир пайтлар эндигина жиноят оламига кириб келган, ҳозирда Каримов хизматига ёлланган Салим, Ғофир сингари бой номини олганлар ўшанда кимнинг хизматида эдилар?

    Аввал жиноятчилар олами Ўзбекистонда панада туриб ҳаракат қилган ва албатта ҳукумат билан муросада бўлган.Каримов даврига келиб эса улар қонуний мақом олдилар.Бугун улар қатор унвонлару, имтиёзлар билан сийланишмоқда.

    Одиловчи?Нега у Каримов билан чиқиша олмади?...

    Ризо Обид

    ( Давом этади ).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz