Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 21 » "Туронзамин" хабарлари
    18.13.57
    "Туронзамин" хабарлари
    Тахминимиз тасдиқланди:Мирзиёев кетди

    (Turonzamin). 25 Январда эълон қилганимиз Маслаҳатчи қамалди, навбатда ким?
    деб номланган хабаримизда Шавкат Мирзиёевнинг Феврал ойида кетишини тахмин қилгандик.

    Хабарда “Ўзбекистонда ҳозир ҳаво жуда совуқ. Аммо Феврал ойи Мирзиёев учун жуда иссиқ бўладиганга ўхшайди” дейилганди.

    Шундай бўлди ҳам. Мирзиёев терлаб пишиб кетмоқда.

    Оқсаройдаги манбанинг маълум қилишича, кеча Ислом Каримов унинг аризасини ёздириб олган ва у Девоннинг олтинчи қаватида соатлаб йиғлаб ўтирган. Кабинетидан чиқаётган Каримовнинг оёғига йиқилган Мирзиёевга׃

    -Тур ўрнингдан эркак бундай бўлмайди,-деган Каримов. Сўнг унга׃

    -Бўпти, водийга кетасан! Русчани ўрган!-деган.

    Агар Каримов фикридан қайтмаса, Мирзиёевга сургунда иш беради. Аммо фикридан қайтса сейфидаги папкалар Бош прокурорга топширилади.

    Каримов “Русчани ўрган!” дейиш билан Мирзиёевинг ўрнига русчани яхши биладиган киши келишига ҳам ишора берган.

    Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов 29 Январда Эркиннинг “уйи”ни булдозер билан бузишди…

    деб номланган мақоласида׃

    “Лекин нима бўлганда ҳам қайтар дунё. Ҳали Шавкат Мирзиёевга ҳам навбат келади. Унга ҳам Тангрим Шавкатнинг ўзи қозоннинг бир томонида туриб чўмич билан ковлаб пиширган “зулм шарбати”дан ичириши муқаррар” деб ёзганди.

    Ҳар ҳолда Мирзиёевга бугун иш берилгани билан эртага уни барибир жазога тортишади.

    Чунки ҳукуматни Мирзиёевнинг рақиби Рустам Азимов бошқаради.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz