Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 21 » Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    18.15.58
    Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    Жаҳонгир Маматов: Ўн саволга ўн жавоб

    -1-
    САВОЛ: “Озодлик” мухбирининг “Бизда цензура йўқ!” деган гапини ўқиб қолдим. Лекин мен бунга қўшилмайман. Сизчи?(Отабек).
    ЖАВОБ:Ўзбекистондаги ҳукумат радиоларининг мухбирлари ҳам “Бизда цензура йўқ!” деб баралла айтишади. Ўзбекистонда цензурани Оқсарой қўйса, “Озодлик”да Жаъфарова ва бўлимдаги тарафкаш ходимлар қўядилар. Уларни мақтаган одамга ҳатто у сариқ чақага қиммат бўлса ҳам ҳар куни минбар берилади.

    Ҳатто Юсуф Жумага ҳам цензура ўрнатиб келишганини ва бу деворни бузиш учун қанча уринилганини биласиз. Шунда ҳам улар йиқилган деворнинг ортида туриб, имкон қадар Юсуф Жуманинг номини ишлатмасликка уринишмоқда. Шунинг учун ҳам биз бугун демократия ва эркинлик қандай бўлишини намойиш этадиган янги бир радиони ишга тушириш устида ишлаяпмиз.

    -2-
    САВОЛ: Бугун ёшлар ва кексалар деган мавзу чиқиб қолди ўртага. Лекин ким ёшларга киради ва ким кексаларга, буни қандай ажратамиз?(Акбар).
    ЖАВОБ: Бу ҳам сиёсий, ҳам фалсафий ва ҳамда жисмоний жиҳатлардан нисбий тушунчадир. Масалан, АҚШда президентликка номзод олтмиш ёшли Ҳиллари Клинтон ҳақида гап кетса, “кекса” деган сўзни кўп қўллашмоқда, 70дан ошган Маккейн ҳақида бу гап йўқ. Чунки Ҳилларининг рақиби ундан 14 йил кейин туғилган Обама ва Маккейннинг ёнида унинг учун кампания қилиб юрган 95 ёшли онаси бўлгани учун нисбийлик рол ўйнамоқда.

    Ўзбекистонда Каримовдан пастга қараб тушасизми ёки унинг неварасидан теппага қараб юрасизми, гап шунда. Худди жисмонан жуда ёш бўлиб, фикран жуда қариганлар ҳам бўлганидек, жисмонан кексайиб, фикран ёш бўлганлар ҳам кўп. Дунёнинг саҳна асарлари отаси сифатида минг йиллардир эътироф этилаётган Сафокл илк асарини 53 ёшда ёзгани каби ўрта ва кексаликда ёки жуда ёшликда улуғ ишлар қилганларни жуда кўп санаш мумкин. Гап ёшда эмас, бошда!

    -3-
    САВОЛ: Нега фақат сиёсий саволларга жавоб берасиз, севги ҳақидаги саволларни нега четлайсиз?(Акмал).
    ЖАВОБ: Кимнинг севгиси ҳақида гапираяпсиз, халқнинг Каримовга севгисими ёки Каримовнинг халққа севгисими?

    -4-
    САВОЛ: “Америка очиш” деган ибора кўп ишлатилади. Бу нима дегани?(Ғайрат).
    ЖАВОБ: Бу Америкадан сиёсий бошпана олиш кўпаймоқда дегани. Одамлар Ўзбекистоннинг эшикларини ёпиб, Американинг эшикларини очмоқдалар.

    -5-
    САВОЛ: Афғонистон бош прокурори генерал Абдурашид Дўстумни Қуролли кучлар бош штаби раҳбари лавозимидан четлатибди. Сиз Дўстум тарафдори сифатида бунга нима дейсиз? (Саид).
    ЖАВОБ: Абдурашид Дўстум золим Каримовнинг режимига ўйинчоқ бўлгандан бери, бунга ҳам 10 йилдан ошди, унинг тарафдори эмасман. Қолаверса, у бугунги эркинликни қадрлаши керак. Демократияни каримовчасига тушунишда давом этаверса, ҳозир вақтинчалик четлатилган, лекин кейин умуман четлатилиши ҳам мумкин.

    -6-
    САВОЛ: Нега Лола Каримова “Сен ёлғиз эмассан” деган ташкилот тузган. Бу ташкилот кимга ғамхўрлик қилади?(Нигора).
    ЖАВОБ: Опасининг тирик етим қолган болаларини ўйлаб тузган-ов десам ишонмайсиз! Чунки уларга кераги йўқ, керак бўлганда ҳам раво кўрмасди.

    -7-
    САВОЛ: Каримов нега бунча олтин йиғмоқда?(Мурод).
    ЖАВОБ: Жаннатга киришни ҳам сотиб оламан деган васвасага тушган бўлиши мумкин! Бўлмаса нима жонига керак?!

    -8-
    САВОЛ: Нега ўлганларнинг юбилейларини ўтказиш бу қадар кўпайиб кетди? (Нодирбек).
    ЖАВОБ: Хабарингиз йўқми, одамнинг ёши бир жойга етганда нариги дунёдан тарафдорлар тўплашга киришади.

    -9-
    САВОЛ: Каримов Интернетга ҳам кирармикан?(Акрамжон).
    ЖАВОБ: Кирмаса вақтини қандай ўтказади?

    -10-
    САВОЛ: Агар бирор лидер фоҳишага меҳр қўйса, нима бўлади? (Икром).
    ЖАВОБ:
    Тузалмас дардга чалинса керак!


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz