(Тuronzamin).Оқсаройдан
маълумот берган манбага кўра, Каримовнинг Мирзиёевдан ариза ёздириб
олгани аниқ ва унинг қабулхонада 3 соат йиғлаб ўтиргани ҳам аниқ.
-Фақат бу ишни расмийлаштириш вақт олади,-дейди манба.- Эркин
Халиловдан ҳам ариза ёздириб олингандан кейин бу иш расмиятга кўчганига
қадар анча вақт ўтганди. Ҳозир Каримовнинг кетма-кет сафарлари борлиги
учун Мирзиёевнинг кетганини расмийлаштириш кечиктирилди. Ҳозир Мирзиёев
қўлидан келган ҳаракатни қилмоқда. Аммо натижа бермайди.
Чунки Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматовга кўра׃
1.Каримов битта партиядан икки одамнинг ҳокимият теппасида қолишини истамаётган кўринади.
2. У ҳокимиятни минтақалараро тақсимлаш анаъанасини давом эттиришини
кўрсатмоқчи. Президентлик Зарафшон водийсига, Бош вазирлик Фарғона
водийсига, Сенат раислиги Хоразмга, спикерлик Тошкентга ва ҳоказо каби.
3. Каримов Россия, Хитой баробарида Ғарб билан ҳам алоқа қилмоқчи.
Чунки инвестиция кирмаётир, банкда пул йўқ. Охирги фармон ҳам шундан
дарак.
4. У кейинги пайтда ўз соясида кўкарган Мирзиёевнинг “шохларини”
кесиб чиқди. Энди ўзини бир тепиб ағанатиш қолди. Диктатор учун у энди
аҳамиятсиз нарсага айланди.
5. Агар аризани ёздириб олиб, Мирзиёевни яна ўз ўрнида қолдирадиган
бўлса, Каримов яқинда Хоразмда айтган гапларига хилоф вазиятга тушади,
яъни Мирзиёевнинг олдида муттаҳам, тили қисиқ бўлиб қолганини очиқ
эътироф этган бўлади. Чунки аризасини ёздириб олиб, кейин яна ўз ўрнида
қолдириш бекорга эмас деган гап тезда овоза бўлишини ҳар ҳолда Каримов
тушунса керак.