Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 22 » Кўнгилдан кечган гаплар
    16.28.25
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Орол қуримоқда, одамларнинг тинкаси ҳам

    Ҳаётда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ.Шунинг учун ҳам "нима эксанг, шуни ўрасан" деган нақл ҳам бор.Айримлар турли ўгит ва нақл ҳамда мақолларга эътибор қилмайман дейди.Шундай дегувчилар адашганлардан деб ўйлайман.Чунки аждодлар ўгитига қулоқ осмаслик ҳеч қачон яхшиликка олиб бормаган.

    Бундан салкам 50 йил аввал Ер юзида ҳажми жиҳатидан учинчи ё тўртинчи ўринда бўлган Орол денгизи Марказий Осиё республикаларидан бештасини -Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонни ичимлик суви билан таъминлаган денгиз эди.Ҳозирчи?

    Нега булар ҳақида сўз бошлади десангиз шуки Ўзбекистонда Орол денгизи қурий бошлаганига ва бутунжаҳон муаммоси даражасига кўтарилганига анча бўлди.Уни қутқариб қолиш учун қанчадан-қанча фондлар ва жамоатчилик ташкилотлари тузилиб катта миқдорда маблағлар ажратилди.Оролни қутқариш фавқулодда ҳукумат комиссияси ҳам тузилди.Баланд-баланд минбарлардан "Оролни қутқарайлик!" деган баландпарвоз нутқлар ирод қилинди.Хўш шундай экан натижа қандай?

    Ўзбекистонда ҳамма нарса қатори Оролни сақлаб қолиш муаммоси ҳам муаммодан ўтиб дақиқа сайин фожеага айланиб бормоқда.Бир томонда бутун бошли денгиз қуриб бормоқда, унга қўшилиб ўзбек ҳалқи, миллати, ватан ҳам қуриб боряпти.

    Баъзан шулар ҳақида ўйлар эканман, Орол денгизининг қуриган ўрнида Оролқум саҳроси деб аталган майдоннинг миллион ўлчовидаги ҳажми рақамини айтишдан юраклар орзиқади.Яна миллионлаб одамларнинг тинкаси қуриётгани сонини айтиш ҳам оғир.

    Менимча дейман Оролни асраб қолайлик деб оғзидан кўпик сачратган ва сачратаётганлар аслида кўп гапириш ўрнига уни асраб қолиш учун ажратилган маблағларни жиғилдонни ҳўллашга сарфламай балки бир мартадан туфукдай бўлса ҳам сув етказишганда эди Орол қайта жонланармиди?

    Лекин бугун Ўзбекистонда зулм инсонга ва табиатга қарши йўналтиргани боис аҳвол аянчлилигача қолмоқда.Бизлар эса кўз ўнгимизда тобора яқинлашиб келаётган даҳшатли фожеани гўё кўрмагандай бошқа дунёвий эҳтиёжларимизни қондириш йўлида ҳалакмиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz