Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 23 » Мушоира
    12.49.02
    Мушоира
    Саида Қурбон

    Кетаяпмиз шошиб бир манзил сари!

    Эй, Сиз кукрак муштлаб Ватан деганлар,
    Ва уни бурдалаб сотиб еганлар.
    Аввал туфлаб сунгра ялаб олганлар,
    Туплагани халкни талаб олганлар.
    Хак номила ёлгон кассам ичганлар,
    Ору-номус, хатто Хакдан кечганлар.
    Уз нафсига имонини сотганлар,
    Хиёнатнинг боткогига ботганлар.
    «Каро юз» деб тухмат тошин отганлар,
    Бир бошимга минг бита дор тортганлар.
    Азал айро тушган Сизла йулларим,
    Илло ёкангизда менинг кулларим.

    Дон экиб копида дони йук элим,
    Нончопанинг буш-ей, нони йук элим,
    Орзуси армонга айланган элим,
    Куркувдан тиллари бойланган элим.
    Турт фасл мехнатинг битмайдия хеч,
    Шундаям корнингга етмайдия хеч,
    Юпин ога, иним, синглим камконим,
    Дардинг аритолмай кийналди жоним.
    Корни оч булсада лабзи халолим,
    Мехнати арзону кадри малолим.
    Азал бирга тушган Сизла йулларим,
    Кулингизни махкам тутиб кулларим,
    Кетаяпмиз шошиб бир манзил сари!

    Манзилга етгунча айлаб минг тавоб,
    Ганимат онлардан олсайдик савоб.
    Жонга аро кирмас хийла-ю тилла,
    Гуноху савобдан сархисоб палла.
    Хашамдор казилмас хеч кимнинг гури,
    У ернинг на пайгох на бордир тури.
    Хаммамизга бир хил кафан уралар,
    Илму амалимиз бир хил суралар.
    Искандар дарс берди - булсин деб ибрат,
    Куллар буш кетишин етганда фурсат.
    Азал туташтирган барча йулларни,
    Савоб иш килинг деб берган кулларни.

    Кетаяпмиз шошиб бир манзил сари!

    Саида Курбон.
    Навбахор кишлоги.
    Жиззах вилояти.
    30 январ 2008 йил.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz