Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 24 » Золимнинг зулмларидан "Туронзамин" хабари
    21.50.13
    Золимнинг зулмларидан "Туронзамин" хабари
    Воҳид Каримов босим остида

    Файзулло, Бухороmushtum2.jpg
    Маълумки, бухоролик доктор Вохид Каримов кийноклари билан ном чикарган Отбозор турмасида Шоир Юсуф Жумаев билан учрашганди. Кийноклардан ахволи огирлашган Юсуф Жумаевга тиббий ёрдам хам курсатганди. У вазиятга чидай олмай Юсуф Жумаевнинг соглиги ҳақида реал маълумотлар тарқата бошлайди, лекин бунинг натижасида Вохид Каримовнинг тиббий фаолияти кескин тўсиқларга учрай бошлайди. Хатто Бухоро вилоят МХХ ходимлари шоирнинг кийноклар остида колаётганини Юсуф Жумаевнинг кайси кариндошига айтдинг уни деб тергов хам қилишади.

    Ўзбекистон МХХси томонидан Европа Итифоки санксиялари куриб чикилиши олдидан турмаларда кийноклар йук деган мавзуда ахборотлар таркатиш учун Вохид Каримовга турмаларга кириб чикишга рухсат берилганди. Бунинг натижаси МХХ биз уйлаганимиздек булади деб хаёл қилганди, бирок бундай булмади. Юсуф Жумаевга утказилган кийноклар хакида Каримовнинг турмасидан ташкарига иккинчи маротаба хабар чикди.

    Бундан анча илгари адвокати билан учрашган Юсуф Жумаев Отбозор турмасидаги кийноклар хакида унга ариза билан мурожаат килганди. Отбозор турмасидаги кийнок тугрисидаги хатни Рухиддин Комиловдан тортиб олиш учун унга хам кийноклар утказилади, ўлим тахдиди билан куркитилади. Хатто Рухиддин Комиловнинг жасадини АҚШга юбориш билан пўписа қилади диктатор Каримовнинг жаллоди Самад Шукуров.

    Биз Рухиддин Комиловга ўтказилган тахдид ва босимлар Вохид Каримовга хам бўлгани хакида маълумот олдик. У ўтказилаётган босим ва тахдидлардан куркиб Рухиддин Комиловдек бўлган вокеаларни очик айтишдан тўхтаб, энди ўз сўзидан кайтиб Юсуф Жумаевга кийноклар утказилмаятди, кайфияти яхши, ходимларнинг муносабати хам яхши деган хабарлар таркатмокда.

    Унинг кейинги хабарларида фақат битта камчилик бор, Юсуф Жумаев ва унинг ўғиллари курортда яшаяпти деган сўз йўқ холос.

    Юсуф Жумаевнинг қамоқдаги ахволи хақиқатда яхши бўлганида албатта тергов тўхтатилмасдан адвокат иштирокида тергов давом килаётган, қизи Феруза Юсуфжон қизи билан учрашувга рухсат берилган бўларди.

    Ҳозирги Кунда МХХ Вохид Каримовдан ўз манфаатлари йўлида-Юсуф Жумаев ва унинг адвокатига карши фойдаланмоқда.

    Худди шундай 2001 йилда Юсуф Жумаев ҳибсга олинганда “Озодлик” радиосининг собиқ мухбири Обид Шабанав ва МХХ томонидан бошкариладиган “ҳуқуқ ҳимоячиси” Шухрат Ғаниевлардан фойдаланганди. Булар Юсуф Жумаевга қарши нодавлат ташкилотлари орасида провакация уюштирганди.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz