Статистика
Онлайн всего: 6 Гостей: 6 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Февраль » 25 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
11.33.45 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир Муҳаммад
ЮРТБОШИ
Отлар имиллаб эшшакка айланмас,
Хўтук ҳам югуриб от бўлмас бешак.
Бироқ шоҳаншоҳга бу шарт саналмас,
Гоҳида отдир у гоҳида эшшак.
Ой ёнсин лек қуёш олдида зарра,
Юлдузлар чиққанда уялар Хуршид.
Аммо тентак шоҳга бу эмас марра,
Истаса Тангри у истаса муршид.
Адрлар товонда тоғ эса юксак,
Бунинг фарқидадир ҳатто кўр-сўқир.
Лекин подишоҳга булар … не десак?!
Баъзида ўнқир-у баъзида чўнқир.
Зилзила ортидан эргашган гулдур,
Ким учун чақмоғу кимга сўнг паймон.
Бизнинг юртбошига бу ҳам бир пулдир,
Чунки ўзи девдир, ўзи Сулаймон.
Истанбул, 1997 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|