Статистика
Онлайн всего: 6 Гостей: 6 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Февраль » 25 » МАСАЛ
|
Шов-шув
Бугун ўрмонда шов-шув, Жонзотлар йиғилишди. Баҳор келди қаранг деб, Зағчалар қанот қоқди.
Ўртада айёр тулки, Ҳаммани қилар кулки. Барча оғзи анграйган, Ранги рўйи сарғайган.
Қарри бўри бармоғин, Тикка қилиб сўзлайди. Майна эса тинмайин, Булбулман деб сайрайди.
Олақанот у шохдан, Гоҳ бу шохга сакрайди. Читтак гўё ўзича, Бор дунёни сақлайди.
Олақарға кўзлари, Олазарак қарайди. Ўғри ўтган аждоди, Қандай элга ярайди?
Қалпоқ кийган ҳўтикча, Ўзича бир илжайди. Этик кийган мушукча, Ерни ҳадеб тирнайди.
Баҳор келди далага, Товуқлар қаққиллашди. Қўнғизлар ҳам гўнг титиб, Озгина лаққиллашди.
Эшак узоқ ҳангради, Маст бўлибди баҳордан. Сичқон боғлабди ғалвир, Думига шу наҳордан.
Шер бир четда сал хомуш, Маймунларга масхара. Айиқ ақли фаромуш, Қуён дер - у тасқара.
Баҳор келди дейишди, Унаётган чечаклар. Чирмовуқлар шодумон, Белларидан қучоқлар.
Ҳар баҳор шудир такрор, Келинчакдай тўлғонар. Аммо у тумса чиқиб, Қуруқ бешик тебратар.
Неча йилки жонзотлар, Кўклам куйин чалишар. Аммо машқин авжи йўқ, Ҳар қадамда янглишар.
Жонзотларга қарасам , Ёдга тушар баъзилар. Кўкламолди улар ҳам, Эшак, отин қамчилар.
Отанг отмаган қўнғиз, Қандай отасан тўнғиз? Деган экан биттаси, Йиғлармиш уч-тўрттаси.
Ана шундайин шов-шув, Мана шундайин шов-шув. Жонзотларнинг билгани, Ё жақувдир, ё чақув.
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|