ҲУРМАТ
Алдаркўса бугун Корейс пошшонинг қасамёд тантанасида қатнашди. У
биринчи қаторда ўтирган эди. Ўтган ҳам, қайтган ҳам унга таъзим қилар,
мухбирлар ҳам фақат уни суратга ола бошладилар. Бундан севиниб у
қаддини кўтариб, мағрурланиб ўтирар, мухбирлар суратга олганда эса,
махсус жилмайиб қўярди. Тантана тугагач, у маслаҳатчига׃
-Ҳурматни кўрдингми?-деди.
-Ҳа, бу ёқда шунча катталар турганда, ҳамма оддий котибга таъзим қилди.
-Каллангни единг-ми? Қачондан оддий котиб бўлиб қолдим?
-Сизни айтаётганим йўқ, ана у океан нарёғидан келиб сизнинг орқангизда ўтирган Давлат котиби-аёлни айтаяпман.
-Ҳмм. Шунақами… бўлмаса видеоларни ўзимизда кўрсатганда ва суратларни чоп этганда, орқамни ретуш қилиб, тозалаб қўйларинг! (turonzamin.com).