Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 27 » Тўртликлар (33-даста)
    13.31.02
    Тўртликлар (33-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Халқ курашса халқ, уни жон, калб аташ керак

    yusuf_juma.jpgХалқ курашса халқ, уни жон, калб аташ керак
    Бермок шарт, унга канча мехр оташ керак.
    Озодлик деб оёкка турмаса халқ эмас,
    У балгамдир, тупикдир, туфлаб ташалаш керак.
    2.04.04

    Каломимдир комилларга. Сенга нодон каломим йук
    Шеърим инъом юракларга, сенга бедил, инъомим йук.
    Юсуф сенга салом берса, алик олсам майлими деб
    Мултирайсан мустабидга, сенга берар саломим йук.
    2.04.04.

    Тери куйса тери куярлар аён
    Тиш тукилса, тишни ясарлар осон.
    Нахот тил кесилса чораси йукдир
    Нахот утажаксан, халқим, безабон.
    2.04.04.

    Кир этаклари гузал, лекин эмасдир жаннат,
    Тог этаклари гузал, жаннат эмасдир албат.
    Жаннат хам жаннат эмас, эй ёр, икки жахонда
    Менга бир парча етсин, этагинг жаннат, гулкад.
    2.04.04.

    Олам дардини фалак акли салимга берган
    Мухтожлик турвасини осмон олимга берган.
    Худо худо эмасдир, худодир факат золим,
    Бу юрт худолигини худо золимга берган.
    1.04.04..

    –Чакмок чакмок эмасдир Усмон Носир фарёди
    Айтинг-чи, кирилдими котилларининг зоти?
    –Йук углим, кирилмади, вирусдай урчидилар
    Кекса, ёш барча хоин – Усмон Носир жаллоди.
    1.04.04й.

    Бу тупрокда, водариг, иймон жазоланади
    Тутун жазоланмайди, осмон жазоланади.
    Совук жазоланмайди, бустон жазоланади
    Жаллод жазоланмайди, курбон жазоланади.
    1.04.04.

    Бу шоир чидайди юрт ёнса узок
    Чидайди миллати кирилса, бирок
    Токатли маддохнинг токатлари ток
    Магар кадахида булмаса арок.
    1.04.04.

    Зардобни арок деб берсанг ичарлар
    Шуробни арок деб берсанг ичарлар.
    Боласин гамини ичмайди бу халқ
    Пешобни арок деб берсанг ичарлар.
    2.04.04.

    Баъзан кашкир саси кукни йиртади
    Тунгизлар шовкини чархни ютади.
    Кузгунлар сайрайди, булар ичида
    Булбулнинг овози йитиб кетади.
    2.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz