Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 28 » Ҳажв
    18.44.05
    Ҳажв
    БИЛМАСВОЙНИНГ ОЛИМЛАРГА ХАТИ

    Ҳурматли олимлар, мен сизларга жуда ҳайронман.Нима учун дейсизми,чунки бирон бошка олим бир нима деса, кўр-кўрона маъкуллайверасиз.

    Бир вақтлар кимдир “одамлар маймундан келиб чиққан” деб,одамзодни қариийиб бир аср, авлодларимиз маймунлар, дейишга мажбур этган экан.

     Яқинда бир эски гапни ўқиб қолдим. Ингиз олимлари одам ДНКси чўчқа ДНКсига ўхшайди, дейишибди. Дунёнинг ҳамма олимлари бу фикрни қўллашибди, жумладан, албатта, сизлар ҳам. Олимларни бир - бирини маъқуллаши яхши нарса,лекин бу ерда бир нарса борки, уни олим бўлмаганлар ҳам яхши билади. Докторлар, масалан, кимнинг организмига нима етишмаса, таркибида ўша модда кўп бўлган нарсани тавсия қилади. Бунинг ҳеч қандай сири йуқ..Бизга олма таркибидаги модда етишмаса, олмадан кўпроқ еймиз, натижада ундаги моддалар бизнинг организмимизга ўтади. Одам ота, момо Ҳаво давридан бери чўчқа еганларга чўчқанинг организмидаги нарсалар ўтади-да, уларнинг ДНКси қандай қилиб филга ёки бошқа ҳайвонга ўхшасин. Нима эксанг, шуни ўрасан, деганларидек, нима есанг, ўшанга ўхшайсан.Худони қудратини қаранг, чўчқа еган инглиз, рус, украинларнинг организми у ёқда турсин, ташқи кўриниши ҳам еган нарсасига ўхшаб кетган: оппоққина,силлиққина,пўрсиққина,бурни билан лабини айтмайсизми, нусха!!

    Айримлар парранда гўщтини яхши кўради. Ё, товба, дейман, ёқамни ушлаб, ғоз юришини қаранг , калласининг кичиклигини кўриб, товуқнинг ўзи дейсиз . Бурун товуқнинг тумшуғига ўхшаб, қайрилиб, оғзига кириб кетай дейди.Қилиқлари-чи, дон қидирган товуқдек тимискаланиб, ҳамма жойга тумшуғини тиқиб кириб кетади. Уларнинг ДНКси қаердан чўчқага ўхшасин, албатта парранданикига ўхшайдида.

    Айтгандек, сув бўйида яшайдиганлар балиқ, тошбақа ейдиган бўлади. Бу халқни, кўзчаларини тошбақага ўхшатиб, лўқ қилиб туришидан дарров ажратса бўлади. Ақли тошиб кетган бўлса ҳам, тиржайиб, ҳеч нарса билмагандек, ейдиган балиғига ўхшаб, жим тураверади.

    Қозоқ биродорларимизни айтсам, юриш - туриши, важоҳати бўрдоқига боқилган молдек, кучлилигичи, бекорга қозоқни кўрган немис солдати мағбулиятдан кейин “кўзлари қисиқ, қўлига тушиб қолсанг, бўйнингни қайириб, суғуриб оладиганларни хеч ким ютолмайди-да”, демаган. Қозоқларни текшириб кўриб, ким уларни чўчқага ўхшар экан дея олади?

    Ингизлар тажрибани ўзларида ўтказишган ва тўғри хулосага келишган.Бизникилар эса тажрибани бу ерда, ўз халқи устида ўтказиши керак эди. Бу гапларим билан сиздек олимларга ақл ўргатмоқчи эмасман.Билмасвойман, ўзимнинг қўлимдан деярли ҳеч нарса келмайди, лекин жуда кўп нарсага қизиқаман. Озроқ камчилигим ҳам бор, ўзим ҳам буни биламан: ўйлаганимни шартта айтаман. Натижада кўплар мендан хафа бўлиб қолади.Мана шу мақолачани ўқиганлар ҳам мени ёмон бола экан, деб ўйлайди; ўзи мен миллатчи ҳам эмасман, бошқаларга ғаразим ҳам йўқ. Яхшилик қилмоқчи бўлиб, кўпинча ёмонлик қилиб қўяман. Институт кўрмаганман-да. Мана, учинчи йили ҳам ўқишга киролмадим.Бу сафар ҳам фамилиям “контрактли”лар рўйхатида биринчи бўлиб чиқди. Контракт тўлашга пулимиз йўқ. шунинг учун бормадим. Бу билан ҳаётдан нолимоқчи эмасман.Худога шукур, куним ўтиб турибди.Иш ҳам топилган: мактабда ўқиган синфдошимнинг акаси Америкада элчихонада ишларди.Қандайдир тадбиркор орқали ўзимизда “интернет-кафе” очган, бошлиқ қилиб учинчи курсда ўқийдиган укасини, яъни менинг синфдошимни қўйибди. У компьютерни “к” ҳарфини ҳам билмайди.Институтда нимани ўргатишади, тушинмайман, яна юқори малкали доришунос бўлар эмиш.”Сен қараб, текшириб, тузатиб турасан”, деб, мени ишга олди.Мазза қилаябман, гоҳида “институт менга керакмикан”,- деб ўйланиб қоламан,- интернетда ўнта институтнинг билимини ўрганаман.Чўчқа тўғрисида ҳам шу ерда ўқдим.Афсуски тажриба ўтказишга имкониятим йўқ. Шунинг учун сиз олимларга хат ёзаябман. Ахир, биз чўчқа емасак, қаердан чўчқага ўхшаймиз? Халқимиз асрлар давомида қўй гўшти еб келган. Бизда қўйдаги моддалар бўлмай. нима бўлиши керак? Мижозимиз ҳам ўхшайди, қўй мижозмиз. Бекорга руслар бизни Обид ака айтгандек “баран” дейишмайди.

    Ҳа, айтмоқчи, ҳурматли олимлар, тажриба ўтказаётганда эҳтиёт бўлинглар,ҳозиргиларнинг организмлари қўйникига ўхшамаса, қўрқиб қолманглар,чунки биз қўй гўшти оммавий равишда истеъмолдан чиққан вақти туғилганмиз,яъни бир шоир айтганидек

    Мен бир қаро кунда туғилдим,

    Туғилдим-у, шу он буғилдим .

    У шоир ўша он буғилган, биз эса икки-учга кирганда буғилганмиз, Қўй гўшти емаймиз. Бир марта қўй гўшти есак,бир ой нон ея олмай қоламиз, юқорида айтганимдек, буғиб қўйилганмиз. Шунинг учун текин, лекин соғлиқ учун фойдали бўлган махлуқнинг гўштини еб турамиз.Бу гўштнинг сал номи совуқроғ-у, ўзи иссиқ. Э,э,тўғри топдингиз: ростдан ҳам, бу ит гўшти. Ҳозиргиларнинг ДНКси итникига ўхшаб, феъли ҳам ит феъл бўлиши керак. Ит феъл?! Бунча совуқ сўз! Ўзим ёзаётган бўлсам ҳам, бу фикрга қўшилмайман.”Ит феъл” деб ёмон, “о- в ” деса, “во-в ”, деб ташланадиган; ушлаган жойини тишлайдиганларга айтилади.Биз эса унақа эмасмиз. Тўғри, ит феъллар ҳам йўқ эмас, бор, улар камчиликни ташкил этади. Ит ҳам ҳозир анқонинг уруғи бўлиб кетгани учун, кўпларга икки ойда бир ейиш ҳам насиб этмайди. Шунинг учун ҳам бизда ит феъллар кам. Бизга итнинг фақaт битта ҳиcлати, битта бўлса хам бирагайина ҳиcлати ўтиб қолгaн: биз итдек ВАФОДОРМИЗ, фақат эгамизга.

    Олим опалар ва акалар! Биламан ҳозир қиладиган ишларингиз йўқ. Менинг мулоҳазаларимни бир тажрибада текшириб кўринг. Яна шуни ҳам айтиб қўяй, сичқон, каламуш ва бошқа нарсаларнинг ДНКсига ҳам ўхшаб қолсак, ажабланманг. Уларни ҳам еб турадигалар бор…
    Гапларим рост бўлса керак деб ўйлайман,ёлғон бўлса,билмасвойлигимни юз фойизгa тaн олиб, бундан кейин жимгина ўтираман. Ҳамма гап сизда қолган.

    ОРЗИГУЛ.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz