Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Февраль » 29 » Бугуннинг гаплари
    11.27.35
    Бугуннинг гаплари
    Алишер Усмонов майкадаги ёзув учун 8 миллион доллар беради
    Суратда чапда:Ўзбекнинг ўрис-бойи Алишер Усмонов.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Гогоша Каримованинг улфати дейилаётган ўзбекистонлик Алишер Усмонов дунёдаги энг бой одамлардан бири дея оғизга тушганига анча бўлди.У таниқли спорт жамоаларини бирваракайига сотиб олишда ҳам ном қозонмоқда.

    ОАВларининг маълум қилишича Алишер Усмонов Россия ички ишлар вазирлиги тармоқ командаси бўлган "Динамо" (Москва) командасини ҳам сотиб олди деган хабарлар берила бошлади.Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    Ҳа, унинг ўзи бу ҳақда интервьюлар берар экан,  "Динамо" командасига ҳомийлик қилишини, мазкур команда ўйинчилари келгусида киядиган майкаларини қўлига олиб кўрсатар экан бундан буён унда ўзининг "Металлинвестхолдинг" компанияси номи ёзилган бўлишини айтади.

    Ном қозониб, реклама қилиш учун эса Алишер Усмонов йилига "Динамо"га 8 миллион доллар пул беради.

    Ҳа, нима қилибди?Ҳозир бутун дунёда шунақа.Бой кишилар шундай ҳомийликлар қилиб ўз кўнгилларини овлашади, дейишингиз мумкин.Ҳақиқатан ҳам шундай.Аммо...

    Аммо бу ҳомийликми ё пора беришнинг ҳозирги замон усулими?

    Яна гапнинг "аммо"си шундаки Алишер Усмонов ўзбекистонлик ўрис-бой.Нима бўлганда ҳам киндик қони тўкилган ватани - Ўзбекистонга ҳам шу каби ғамхўрлик қилса эди.Яна ҳар ким ўзи биладида.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz