Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 1 » Яқин тарих
    00.31.16
    Яқин тарих
    14.Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим

    ( Сўнг сўз ўрнида )

    Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларимдан яна нималар қолиб кетди экан, дея бироз хотирлаб кўрдим.

    Баъзибир арзимас ҳолатлар ҳақида эса ўқувчининг қимматли вақтини олиб ёзиш шарт эмас дегандай қаламга олмадим.

    Ёзганларимнинг аксарияти Аҳмаджон Одилов айтган гапларга ва унга қандайдир маънода яқин бўлганлар сўзларига асосланган.Эҳтимол бу бир томонламаликни ҳам келтириб чиқаргандир.

    Ўзим кўрган ва эшитганларимнигина қаламга олдим холос.Қайсидир ўринда фикр айтган бўлсам бу узил-кесил шундай дейилгани эмас.Бошқалар бу борада бошқача фикрдадирлар.

    Мен "Одилов жиноятчи ёки жиноятчи эмас" деган сўз айтиш ёки ҳукм чиқариш фикридан ҳам йироқман.Эҳтимол у ҳақиқатан ҳам қандайдир жиноятлар содир этгандир, балки йўқ.

    1990 йилда Аҳмаджон Одилов ҳақидаги мақоламда ҳам у жиноятчи ёки жиноятчи эмаслиги ҳақида эмас, балки ноқонуний ҳибсда сақланаётгани ҳақида мулоҳазаларимни ёзгандим.

    Мана орадан 18 йил ўтиб ҳам худди ўшандаги каби мулоҳазаларимни ўртага ташлаяпман.

    Унинг қамоқда қолаётганига салкам чорак аср бўляпти.Бу каби узоқ муддат қамоқда ушлаб туриш қонунийми ёки йўқми?

    Айниқса тўқсон ёшни қоралаб бораётган қария одамни бандиликда тутиш қайси замонда бўлган?Мабодо шундай бўлган эса бу каби узоқ муддат бир кекса кишини қамоқда тутган подшони ким дея баҳо беришган?

    Ахир Ўзбекистон мустақил дейилгач деярли ҳар йили бир авфнома эълон қилиндику.Айниқса ҳар бир авфномада "...ёши 60 дан ошган кексалар озод этилсин..." деган банд бор.Лекин Аҳмаджон Одиловга нисбатан бу авфнома қўлланилмайди.Нега?

    Эмишки у жазони ижро этиш муассасаларининг ички қонун-қоидаларига бўйсунмасмиш.

    Таажубланасан киши.Ичкарида бошқа қонуну ташқарида бошқа қонун ишлайдими?Буниси ҳам майли. 84 ёшга кираётган кўзи кўрмайдиган чол қандай тартиббузарлик қилар экан?Мантиқ бироз оқсайди бу ўринда.

    Умуман Аҳмаджон Одилов шахси машҳур бўлгандан буён оддий одамлардан тортиб то қуйидан юқори поғоналардаги турли қатламдаги кишиларда турлича фаразлар ва фикрлар бор.Кимдир Аҳмаджон Одилов жиноятчи деса, кимдир йўқ дейди.

    Алқисса, тарих биз истаймизми ёки йўқ ижобий ва салбий бўлган жамики қилмишларни ўз қатларига ёзиб қўяди.

    Менингча Аҳмаджон Одилов жиноятлари ҳақида далиллар бўлса биладиганлар ёзиши керак.

    Лекин бу дегани у жиноятчи бўлса қамоқда қолаверсин деган гап эмас.Аксинча у кўплаб ноҳақ зулм қурбони бўлганлар қатори инсонийлик нуқтаи назаридан ҳам озод этилиши керак деб ўйлайман.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz