Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 1 » Тўртликлар (34-даста)
    16.43.55
    Тўртликлар (34-даста)
    Нобел мукофоти номзоди ўзбекнинг буюк шоири Юсуф ЖУМА ижодидан

    Юрагимнинг лахта-лахта конларида сузмокдаман
    Тузмок учун кукнинг бузук кухна чархин бузмокдаман.
    Туркийлигим тутиб кетди, энди жахон менгга утди
    Фикрим билан буюк, сергап Фирдавсийдан узмокдаман.
    3.04.04.

    Гарчи жонинг элингнинг додидадир
    Халқнинг тили подшонинг отидадир.
    Юсуф сени жохил кавмин ёд этмас
    Юсуф факат Юсуфнинг ёдидадир.
    5.04.04.

    Фарзанд хам керак, дустим, кий чувлаб юрадиган
    Ганимингдан аввалрок умрингни урадиган.
    Хаёт – кора кунлардан озод айлар кора кун
    Мотамингда ёлгондан отамлаб турадиган.
    3.04.04.

    Ота она фарзандни белда отлантиради
    Матонатни жо айлаб дилга отлантиради.
    Фарзанд хам карз колмайди, волидаю падарни
    Кулфат билан энг сунгги йулга отлантиради.
    3.04.04.

    Булбул гулга ишонма, капалак билан булган
    Тонгларнинг сирли-сирли шабнамларидан кулган.
    Булбул менинг юрагим, вафога вафо йукдир
    Вафодорлар дуст ёрнинг хиёнатидан улган.
    3.04.2004.

    Бу карвон сайлаган иблисни сарбон,
    Уни куткарай деб уртанма, эй жон.
    Асло карши чикма, чаппами роста
    Кандок айланишни билади осмон.
    3.04.2004.

    Иблисдан хам одам ёмон
    Утрусида мумин шайтон.
    Тубанликнинг тубин топдим
    Тубанликнинг туби инсон.
    3.04.04й.

    Деворда хам кулок бор, зинхор
    Огиз очма, яшагин хушёр.
    Девор сузин маъноси нима?
    Девор сузи аслида дев бор.
    4.04.04.

    Олов тутунга чикди, тутун-чи, утга чикди.
    Сут чанг қурумга чикди, чанг қурум сутга чикди.
    Окни кора, корани ок дейдиган замон бу
    Бургут кузгунга чикди, кузгун бургутга чикди.
    4.04.04.

    Жужаларин олади қанот остига товук,
    Хавф хатар тугилганда мушуклар келса ёвук.
    Мени кашкирлар еди, сен-чи, томошабинсан
    Эй элим, товукчалик журъатинг йук, мехринг йук.
    4.04.04.

    Икита вулкон булса, бири менинг халқимдир,
    Икита осмон булса, бири менинг халқимдар.
    Икита хоин булса, халқимдир иккови хам
    Икита нодон булса бири менинг халқимдир.
    5.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz