Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 2 » Бугуннинг гаплари
    00.51.26
    Бугуннинг гаплари
    "Жаз десенг жазамин, аммо қўл қўйбейбен..."

    Биз Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қўшни бўлган ҳудудда туғилиб ўсганмиз.Бизнинг болалик ва ёшлик чоғларимиз қирғиз ва ўзбеклар борди-келдиси ҳозиргидай чегаралар билан тўсилмаганди ўша пайтлар.Шунинг учун бўлса керак жамоат чорвачилик юмушларида шу соҳада билағон бўлган қирғиз биродарлар биз томонга ўтиб яйловларга ўтов қуриб яшаб-ишлашарди.

    Очиғини айтганда айримлар уларнинг болалари яйлов шароитида мактабда таҳсил олишга ҳамма вақт имкониятлари бўлмагани боис саводсизликда камситгандай ҳам бўлишарди.Ҳатто одамлар орасида латифанамо гаплар ҳам юрарди.

    Масалан бир эшитганим бор эди.

    Қирғиз миллатли чўпоннинг ёнига олифта кийинган колхоз вакили келибди-да мана бу қоғозга имзо қўй дебди.Ҳа, оппоқ қоғоз эканку имзо чексам чекибманда деб бармоғини босиб берибди.Бояги олифта бармоқ бостириб олгач оқ қоғозга нималар ёзган ўзи билади.Орадан кўп вақт ўтмай чўпонни миршабхонага чақиришадида ҳибсга олишади."Нега мени ҳибсга олдиларинг" дея сўраса бир варақ қоғозни кўрсатиб "мана бу сенинг бармоғингни изими?" дейишади."Ҳа, менинг бармоғимнинг изи, лекин бармоқ босганимда бошқа ёзув йўқ эди" деса."Биз билмаймиз, бу қоғозга 100 бош қўйни еганим рост деб ёзилган ва сенинг бармоғинг босилган" дея анча муддат қамаб қўйиб жазолашади.

    Вақт ўтиб чўпон йигит қилмаган айби учун жазони ўтаб қайтгач ҳамма ўтовдагиларга бошидан ўтган кўргулик ҳақида айтиб беради.Шу-шу бўлади-ю, чўпонларга бирор-бир қоғозга имзо чек дейишса:"жаз десенг жазамин, аммо қўл қўйбейбен" дея ҳар қандай қоғозга нима ҳақда ёзилганини обдон ўйлаб кўрмасдан имзо чекишдан бош тортадиган бўлишади.

    Бу бир латифанома ҳангома, аммо бугун бизлар кулиб юрган қирғиз биродарлар бирор-бир масалада қарор олишдан аввал анчайин фикрлашиб, кенгашиб, муҳокама қилиб олишаяпти.Шу боис ҳам "кенгашган тўй тарқамас " деганларидек ўзларига биздан кўра дуруст шароитлар яратиб олишяпти.

    Юқоридагиларни нега айтиб ўтирибман.Бесабаб албатта сўз айтилмайди.Айтмоқчиманки оддий кишиларни қўяверинг ўзимизни зиёли, илмли, ақлли ва керак бўлса доноликка даъвогар ҳисобловчи аксариятимиз ўша устидан кулганимиз қирғиз биродарларнинг бундан балки эллик йил аввалги даражасида ҳам фикрлай олмаяпмиз.Яъни бизлар шу кунларда аввал оқ қоғозга имзо чекиб, кейин нима ёзилишини ўйлаяпмиз.Ё, унақа эмас биз ақллимиз дейдиганлар ҳозир ҳам оддий шу ҳолатимизни ичимизда тан олсак ҳам, ташимизда тан олмай кибр қиламиз.

    Булар ҳозирги ҳолатимиз аянчлилиги ва қанчалик даҳолик даъво қилсакда ҳеч бир натижа йўқлигидан ташқари борган сайин тутуруқсиз қарору , тутуруқсиз номалар тарқатиб ётганимизда кўриниб қоляпти.Ахир айтишадику "ойни этак билан ёпиб бўлмайди" деб.

    Ёзаётганларимни ўқиб кинояли кулиб қўядиганлар ҳам кўп бўлади.Чунки биз ҳар биримиз ўзимизча ақлли кибру ҳаволилармиз.Шунинг учун очиғи ҳолимиз танг бўлиб турибди.Билмадим бу ҳол яна қанча давом этади.Ана шу мавҳумлик кўнгилларни орзиқтиради, юракларни зориқтиради.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz