Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 3 » Тўртликлар (35-даста)
    00.32.30
    Тўртликлар (35-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Барча харни йиғсанг бир нор чиқмайди

    «Бу шох на эл дардини укди,
    На эл учун бир зум ох чекди.»
    Дея сукма, койил кол унга
    Бутун халқнинг огзини тикди.
    4.04.04.

    Юраакка ук кирмаса, юракдан кон чикмайди
    Юракдан кон чикмаса, ундан достон чикмайди.
    Бошимга бало келди, энди уламан дема,
    Бошга хижрон тушмаса, балодан жон чикмайди.
    5.04.04.

    Одамдан бурун шайтон яратган эмиш, хато,
    Айлагандир аввало инсон зотини пайдо.
    Ахир илондан аввал яралмаску захари,
    Одам яратиб ундан иблис ясаган, Худо.
    4.04.04.

    Эшак ипин узар кайгадир чопар
    Узидай бир ягир эшакни топар.
    Минганларни эмас урганни эмас
    Узига ухшаган эшакни тепар.
    4.04.04.

    Ит билан тулгандир дилнинг кам кусти
    Дунё бевафо деб айтмагин асти.
    Дунё вафолидир, ахир ит борку
    Вафосиз одамнинг вафоли дусти.
    4.04.04.

    Хазон сарик богдан келар
    Уммон оппок тогдан келар.
    Шеър дилдаги утдан вулкон
    Шеър дилдаги догдан келар.
    4.04.04.

    Кулингда дунёдан каттарок халта
    Жохил оч кузларинг халтангдан катта.
    Калтаку, чумоли буйидан умр
    Хаёт кумусканинг пойидан калта.
    7.04.04.

    Осмонда ойи булса, сенда хам юз ойинг бор
    Куни булса сенда хам кундан гузал жойинг бор.
    Жамолинг кундуз, порлар огзинг тула юлдузлар
    Бошим осмонда менинг кор бошимда пойинг бор.
    7.04.04.

    Сени эл найрангги нотинч этмасму
    Куздан колганмисан, кузинг утмасм?!
    Йукдан бор килишга куч топган, Тангри,
    Бордан йук килишга кучинг етмасму?!
    7.04.04.

    Истеъфо бердингми, Аръшингдан, Худо,
    Кавмнинг бошига кавмдир бало.
    Нега ер остидан жой ажратмайсан
    Ер остида буш жой колмадими ё?!
    7.04.04.

    Барча харни йигсанг бир нор чикмайди
    Зоглардан бир бургут, бир сор чикмайди.
    Лашкар тузсанг не наф хоин кавмдан
    Хамма пашшадан бир шункор чикмайди.
    7.04.04.

    Коним кайнаб, юрак багрим кайналади
    Гам тишида суякларим чайналади.
    Дунё дардин дафтар этдим, мендан кейин
    Шоир зоти шеър ёзолмай кийналади.
    5.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz