8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туркманбоши барча катта-кичик туркманбибиларга 200 минг манат миқдорида пул тарқатиш юзасидан фармон чиқаргани мамлакат аҳлини қувонтиргани хабарини беради Туркманистон ОАВлари.
Ҳа, дарвоқе сарлавҳани ўқиб машҳур ҳофизнинг "Нортуяда менинг ёрим йиғлаб борар" дея куйланувчи қўшиғини айтмоқчи бўляптими деган ўй кечгандир хаёлингиздан.Тўғри ўша яллаям ёдга тушди-ю лекин 10-11 март куни яп-янги диктаторча Қурбонгули Бердимуҳамедов Ўзбекистон диктаторидан сабоқ олиш учун Тошкентга келади дейишаётибди.
Шунинг учун ҳам аёлларга 200 минг манатдан пул тарқатгач "Нортуяда туркманбоши куйлаб келар" дедимда.
Туркманбошику ё куйлаб, ё кулиб келаркан, Ўзбекистондагина эмас балки бутун дунёдаги 10 та диктаторлар рўйхатининг тўққизинчи поғонасида осилиб турган Каримов янги ҳамкасбини қандай кутиб оларкин?
Каримов у ёққа борганда анча-бунча совға-салому оқтуя ҳам олган эди.Оқтуяни миниб кутиб олишга чиқармикан ё орқасига ёпишиб қолган тахти билан эшакка тескари ўтириб олган кўйи пешвоз чиқиб, Оқсарой остонасига келганда "тезроқ ўнта диктатор сафига қўшилмасанг ичкари киритмайман" дермикан?..
Нима бўлса ҳам Путин оғасини "буюк хизматлари" учун тақдирлаган зулмбош кичик оғасини ҳам хафа қилиб қуруқ қайтармаса керак. Ризо Обид