Ислом Карим хотинларга ҳайкал қўяр Аввалги мақоламда "Туркманбоши нортуяда куйлаб келар" деб ёзишим билан, таънаномуз бир хабар олдим.Мазмуни:
"...қанақа одамсиз, биззи пошшоям хотин-қизларга меҳрибон.Байрам арафасида ҳаммаларига ҳурмат-эҳтиром сифатида шоира Зулфияга Ўзбекистон санъат музейининг шундоққина олдида ҳайкал ўрнаттирдилар..."
Ҳа, бу каби дашномдан бироз ҳижолат тортдим.Ростда, бир пошшо нақд ҳайкал ўрнатади-ю бутун дунёга ёймай ўтирганимни қаранг.Туркманбоши еб, зулмбош қуруқ қолмасин деб у ҳақда ҳам бир нарса ёзай деб қўйдим.
Аммо Каримов ҳам ҳақиқий иқтисодчида.Қойил қолиш керак.Чунки анави янги туркманбош ҳамма туркманистон аёлларига 200 минг манатдан пул тарқатиб меҳрибончилик қилиб юрибди.Давлат хазинасини увол қилиб.Иқтисодни билмайди-да.
Каримовчи?
Ҳа, Каримов хотин-қизлар рамзи деб ҳайкал ўрнаттирди.Бу ҳайкал энди қоқ марказда қаққайиб учган-пучган қушлар қўниб турадиган бир пакка бўлади.Бунисиям майли, энг асосийси, ҳайкаллар ҳеч нарса сўрашмайди.Нон ҳам керак эмас, жой ҳам керак эмас.Хуллас ёзнинг жазирамасими ё қишнинг чилласими тураверишади қаққайиб.Хафаям бўлишмайди, хурсанд ҳам бўлишмайди.Мунғайибгина туришаверади.Ҳайкаллар бугунги бизларнинг рамзимиздай гўё.
Аммо доим бир хилда тураверишгани яхши.Пича ўйлаб қолдим:Одамнинг ҳам баъзибир аъзоларини ўшанақанги ҳайкалдан ясаса бўларкан.Абадий тураверади-да...