Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 3 » Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    21.20.59
    Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    Жаҳонгир МАМАТОВ: Ўн саволга ўн жавоб

    -1-
    САВОЛ׃Яқинда президентимиз тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳақида Фармон чиқардилар. Бу иқтисодиётдаги улкан ўзгаришку, нега яхшиликни кўрмайсизлар? (Рустам).
    ЖАВОБ: Кўрдик, 21 февралда шундай фармон чиқди. У қуйидаги жумла билан бошланади׃ “Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йилнинг 1 апрелидан-2009 йилнинг 1 апрели оралиғида…”. Менинг ёдимга Каримовнинг 1-апрел ҳазилларини яхши кўриши тушди. У кулганча, “Фақат аҳмоқлар 1 апрел куни яна бир карра аҳмоқ қилинадилар” дерди.

    -2-
    САВОЛ:
    “Аргументы и факты” газетасининг шу йилги 4-сонида ёзилишича, Россия Мудофаа вазирлигининг доктринасида Россия ва иттифоқчиларининг суверенитетига хавф туғилган тақдирда ядро зарбалари бериш назарда тутилган экан. Ўзбекистон ҳам унинг иттифоқчиси. Бу бизнинг Россия ҳимоясига ўтганимизни англатадими? (Шуҳрат).
    ЖАВОБ: Йўқ, бу ўзбек халқининг эмас, Ислом Каримовнинг ҳимоясини англатади.

    -3-
    САВОЛ:
    Ислом Каримов яқинда Кореяга борганда Сеул шаҳрининг фуқароси бўлди. Бошқа бир шаҳарнинг фуқароси бизга президент бўлиши мумкинми? (Олимжон).
    ЖАВОБ: Сизга халқ томонидан сайланмаган одам президент бўлиб турибди, бунга ажабланмай унинг қаергадир фахрий фуқаро бўлганига ажабланасизми?

    -4-
    САВОЛ:
    Каримовни кўп ичади дейишади, аммо у доим ҳушёр кўринади-ку? (Насим).
    ЖАВОБ: Ҳар қандай маст одам ҳам доим ҳушёр кўринишга уринади.

    -5-
    САВОЛ:
    Каримовдан бошқа мавзу йўқми? (Ҳаким).
    ЖАВОБ: Ўзбекистон матбуотидами ёки биздами? Ўзбекистон матбуотида уни тинмай мақташади - минглаб нашрлар, биз танқид қиламиз - бир неча нашр, шуни ҳам кўп кўрсангиз ва сизнинг талабингиз билан танқидни тўхтатсак - бу ўзбек жамиятининг битгани бўлади.

    -6-
    САВОЛ:
    Нима учун амнистия билан чиққан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёки қамоқда ётганларнинг оила аъзолари ҳибсхоналарда қийноқ йўқ деган гапни айтмоқдалар? (Зафар).
    ЖАВОБ: Бу гапни дастлаб Каримов айтди, энди бошқалар тасдиқлаши керак-да! Қизиғи шундаки, қамоқдан чиққанлар ёки қамоқдагиларнинг яқинлари Ўзбек матбуотига эмас, балки хорижий радиоларга гапиртирилмоқда. Бу хорижий радиолардаги баъзи шоввозларнинг Каримовнинг мусиқасига ўйнаётгани ҳақида яна бир далил, холос.

    -7-
    САВОЛ:
    Россиядаги сайловлар натижаси олдиндан маълум эди, шундай экан Путин сайлов ўтказмаса бўлмасмиди? (Содиқ).
    ЖАВОБ: Путин ҳам одам, унинг ҳам ўйин қилгиси келиб қолган бўлса керак-да!

    -8-
    САВОЛ:
    Отаси ишдан кетгандан кейин, Гулнора фамилиясини ўзгартирса, нима деб ўзгартириши мумкин (Қобилжон).
    ЖАВОБ:Отасининг ўрнига келадиган одамнинг фамилиясини айтсангиз, саволингизга аниқ жавоб қайтаришим мумкин.

    -9-
    САВОЛ:
    Ҳамма халқлар уйғонмоқда, ўзбеклар қачон уйғониб, кўчаларга чиқадилар? (Ориф).
    ЖАВОБ:Илгари ҳам бу ҳақда ёзгандим, ўқимаганмидингиз, ўзбеклар бутун дунёдаги барча халқлардан олдин уйғонадилар ва ҳаммадан олдин кўчаларга чиқиб кетадилар.

    -10-
    САВОЛ:
    Назарбоев билан Каримовнинг фарқи нимада? (Алишер).
    ЖАВОБ: Назарбоев ўз халқининг, Каримов эса бошқа халқнинг раҳбари, фарқ шунда.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz