Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.52.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 4 » Ҳажвия
    14.26.21
    Ҳажвия
    Путведубга дилгром

    Ўзбекистоннинг аллақаерида, аллакимлар яшайдиган томонда ҳалиям "Истрана советуф" деган калхўз бор экан.Ўрисияда Путведуб деган одам пошшо бўлибди деб эшитиб дилгром йўллашибди.

    Аммо маълумки Кремл бундай номаларни тирқишига ҳам яқинлаштирмайди, чунки хатга ё дилгромга бирор-бир заҳру заққум сепиб жўнатган бўлиши мумкин , деб шундай қилишади деган гап айланганига анча бўлган.

    Бундайлигини "Истрана советуф" калхўзидагилар қаёқдан билишсин?Шунинг учун ҳам янги пошшога хат ёзишганда.Аммо оператуфликларига қойил.Каримифданам олдин табриклашган.Конверт юзига манзилни ҳам ўша эски шиғирдан олиб қўйишибди.Яъни:

    Самолёт, самолёт
    Қанотингни пастлаб ўт.
    Ушбу ёзган хатимни
    Кремлга ташлаб ўт.


    Аммо "от айланиб қозиғини топади" деганларидек, Путведубга ёзилган нома ҳам айланиб-айланиб яна "Истрана советуф"да яшайдиганларнинг ўзларига қайтиб борибди.Битта билағонроғи, ҳамма ўпавериб изларидан шалоғи чиқиб фоҳишанинг юзига ўхшаб кетган конвертга муҳр урилавериб бутун жойи қолмаганидан шерикларига:

    -Қаранглар қандоқ табаррук бўпти хатиммиз, дунёни бир айланиб қайтиб келди - дегач ҳаммалари ҳалиги номани олиб кўзларига суриб лабларини босишибди.

    Путведубга нима мазмунда хат ёзилганидан бехабарлар "дилгромдаги нимайди" деб сўраб қолишибди.Ҳалиги билағон дарров номани қўлига олиб қироат билан ўқий кетибди.

    " Салом Мўҳтарам Путведуб ака!

    Ушбу номани Ўзбекистонда ҳамма ёдидан чиқариб юборган "Истрана советуф" калхўзининг раиси номидан деб билгайсиз.

    Биззи калхўз сиззи пошшо бўлганингизни эшитиб табриклаб қўяйик дедик.Калхўзимизда эркаклар қолмаган ҳиссоб.Ҳаммаси ўша сиз томонда ўрмонларда дайдиб-адашиб юрган дейишади.Батаракли радиёолдан эшитишимизча у томонларда дилбузар деган нарса бормиш.Ҳамма нарсани кўрсатиб тураркан.Ўшоқда юрган биззи овулликлардан бизгаям ўша дилбузар деган нарсадан бериб юборсангиз.

    Каримифни ҳам пошшо бўганда табриклаб, битта ўшанақанги дилбузар сўрагандик.Аммо у баччағардан жувоб келмади.Хатиммизам қайтиб келмади.Ўрис бўлсангиз ҳам, баъзи "ғаламислар" буям олдинги пошшони кўпияси деганминан сиз тузиксиз.

    Умидумиз сиз бизга йўх демайсиз.Ҳозирча хайрлашмай қоламан Путведуб ака.

    Жа, катта ҳурматлар билан таъзим қилиб қолувчи "Истрана советуф" калхўз райиси Тошвуй Болтиюв".

    Фавқулодда маълуму машҳур бўлган нома тафсилотларини оққа кўчирувчи:
    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz