Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.51.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 4 » Золимнинг зулмлари
    16.14.00
    Золимнинг зулмлари
    Юсуф Жумаев қийноқлар остида
    “Гоҳо бир ғаламисга боғлиқ ҳаётинг”

    Бухоро шахридаги Отбозор турмасида сақланаётган шоир Юсуф Жумаевга яна қийноқлар кучайтирилган.

    Биз олган маълумотга кўра, Юсуф Жумаевнинг ҳуқуқлари оёқ ости қилиниши давом этаяпти.

    Юсуф Жумаев қариндошларига номини айтмасликни сўраган Отбозор турмаси ходимларининг бирининг айтишига қараганда: Юсуф Жумаев тергови жараёнида адвокати иштироки таъминланишини сўраган.

    Турма рахбари Самад Шукуров Юсуф Жумаевга, сенинг қийноқлар ўтказилгани тўғрисида ёзганларингни адвокатнинг ўзи бизга бериб кетди, у тергов жараёнида қатнашишни истаганда Тошкентда юрмасди, терговни менсиз ўтказманглар деб талабномалар ёзган бўларди, деб айтган ва Юсуф Жумаевда адвокатга ишончсизлик тугдиришга харакат килган.

    Отбозор турмаси рахбари Самад Шукуров яна Юсуф Жумаевга қуйидагиларни айтган: “Сенинг озод бўлишингни бирор халқаро ташкилот ёки бирорта хорижий давлат истаганда сен бундай ном нишонсиз ётмасдинг, сенинг такдирингни Президентимиз хал килади, истаса улдиради, истаса озод килади, истаса бир умрга қамаб юборади”.

    Бухоро шахри отбозор турмаси ходимининг айтишига қараганда Юсуф Жумаевга шавқатсизларча рухий ва жисмоний қийноқлар ўтказилаётган экан.

    Юсуф Жумаевнинг ўғиллари Бобур ва Машраблар хам кунига икки уч маротаба жисмонан қийналаётган экан.

    Юсуф Жумаевга ижод қилиш учун қоғоз қалам хам берилмаётган бўлиб, барча махбусларга берилиши лозим бўлган озиқ овқат ҳам Юсуф Жумаев ва ўғилларига ўз меъёри ва вақтида берилмаётган экан.

    Шоир Абдулла Орифнинг “Гоҳо бир ғаламисга боғлиқ ҳаётинг” деб айтганидек Юсуф Жумаевнинг тақдири ҳозирда жаллод душманлари қўлида қолган.

    Юсуф Жумаев Юсуф Жумаевни шахсий душман деб билган диктатор Каримов зиндонида қолар экан унинг тақдири ҳар лахзада хавф остида.

    Файзулло, Бухоро-Тошкент.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz