Ўзида гуриллаб ёниб туриши шарт табиий гази бўла туриб қаҳратон қишда азоб тортган ўзбеклар ўтган январ ойи бошларидан то 26 февралга қадар Ўрисияга қаттиқ совуқ туфайли "зангори олов" етказиб бера олишмай қарздор бўлиб қолишгани хабарлари айтилганди.
"Ғамхўргина ўрис оға"лар: "ҳа, майли, қарзингни кейин узасан" деб шартнома бўйича вақтида етказиб берилмаган газ учун қўшимча санкциялар киритишмади.
Каримов томон ( асло ўзбек халқи эмас албатта ) бу каби "ҳотамтойлик"дан хурсанд.Мана энди табиий газ ёзда ҳам ўзбек учун улуғ неъмат бўлиб қолади.Чунки нима бўлса ҳам шартномада етказиб берилмаган газдан бўлган қарзни тўлаш керакда.
Ўзбеклардан олаётган сувтекин газни эса бу ёқда ўрис ҳукумати Украинани "сен Аврўпо пинжига кириб кетаётибсан" деган сиёсий иддаосини "Аврўпога узатилган газни маълум қисмини ўзинг ўзлаштиряпсан" деган иқтисодий иддао билан ўраб ўзига тобе қилиш йўлларида фитнасини давом эттириб ётибди.
Украина Президенти Юшенко эса бу вақтда Ўзбекистон билан ҳар қандай ҳамкорлик тўғрисида муҳокама ёки келишувлар бефойдалигини билгани учун ҳам Тожикистон ва Қозоғистонда бўлиб сўнг ортга қайтишни режалаштирмоқда.
Аввал ҳам айтганимиздек қирғиз қардошлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда ҳар доимгидай фаол.
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани қўшниси Жалолобод вилоят Ақси туманида мухолифатчи Азимбек Бекназаров тарафдорлари бўлган кишилар 2002 йили намойишларда ҳалок бўлган Карвон шаҳарчаси ва Бўспи, Иренжит қишлоғилик ватандошларининг олти нафари айбдорларини жавобгарликка тортиш тўғрисида талаблар билан чиқишмоқда.