(Turonzamin). АҚШ сайловларида юз бера бошлаган мўъжизанинг илк қадамиёқ Каримовни қалтиратиб қўйди.
Кеча мўъжизанинг иккинчи қадами ҳам юз берди.
Каримов 2005 йилда Тошкентда қабул қилмай, қувиб юборгани Жон
Маккейн расман республикачиларнинг номзоди бўлиш даражасидаги овозларни
тўплади.
У партия Номзоди сифатида энди демократлардан чиқадиган вакил билан курашади.
Президент бўлиб қолса Каримовнинг ҳолига вой. Чунки Маккейн 2005
йилда ва ундан кейин Санжар Умаровнинг ортида турган гуруҳ билан ҳам
яқин алоқада ва у Умаровни озод қилиш учун бир неча марта кескин
баёнотлар бериб, Каримовни жаллод деб атаганди.
Бунинг устига суянчиғи-Путиннинг иккинчи планга ўтиб қолиши ҳам Каримовнинг уйқусини бузган кўринади.
Каримов эса ҳар эҳтимолга қарши аллақачон Хонобод эшикларини очганини НАТО қароргоҳи расман эълон қилди.