Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 7 » Кундаликдаги чизгилар
    00.53.43
    Кундаликдаги чизгилар
    4.Йилларим ва йўлларим

    Чимкентга борувчи йўналишдаги автоуловда борар эканман ўзимни бироз хавфсиз сеза бошлаган эсамда, кейин нима қилишим керак билмасдим.

    Сўраб-суриштириб Чимкентдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирини топиб бордим ва у жойда ишлайдиганларга ҳолатимни тушунтиргач, нима қилиш керак дея маслаҳат сўрадим.

    Ўйлагандимки БМТнинг мен каби кишилар билан шуғулланувчи идораси фақат пойтахт Остонада бўлса керак деб.Ҳуқуқбонлар бундай идора Олма Отада ҳам борлигини айтиб, манзил ва телефонларини ёзиб беришди.

    -Фақат одам гавжум бўлган бозор ва шунга ўхшаган томонларда юрманг.Чунки Ўзбекистон хуфя ташкилотлари одамлари тутиб олиши мумкин.Улар шунақанги гавжум жойларда кўп юришади - деб қолишди.

    Олма Отага қатнайдиган автобус жўнашини менинг назаримда хилватроқ бўлган чойхоналардан бирида кута бошладим.Белгиланган вақтда йўлга тушган автобус туни билан қозоқ чўлларидан ўтиб ,ҳартугул Олма Отага ҳам эсон-омон етиб олдим.

    БМТнинг ҳуқуқбонлар ёзиб берган манзилдаги идорасини қидириб бориб ҳовлисига киргач, йўл юриб чарчаганимни ҳис қилдим.Ҳовлидаги дарахтлар соясига қўйилган ўриндиқлардан бирига ўтириб кўзим илинибди.Кимдир назаримда нўқигандай бўлди.Кўзимни очиб қараганимда: "сизга нима бўлди, тобингиз йўқми" дея сўроқлаб кўринишидан қозоқ миллатли қизча турарди.

    -Йўқ, тобим яхши -дея " бу қизча ким бўлдийкан" деган ўй билан бироз ўнғайсизландим.

    У ўзини БМТнинг қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотида ишловчи ходимаман деб таништиргач юракка далда кирди.У юринг дея кичиккина бир хонага бошлаб кирди-да, менинг қаёқдан ва нима сабабдан бу ёқларга келганим ҳақида суриштира бошлади.Бундай ҳолатларнинг кўпига гувоҳ бўлганиданми тезда қоғоз-қалам олиб унга ўзим ҳақда ёзиб беришимни сўради.

    Иншомни олгач, "кутиб туринг" дея ичкари кириб кетиб, орадан кўп вақт ўтмай яна бир ҳамкасби билан чиқди.Анча суҳбатлашдик.Шу пайт телекамералар билан Қозоқ ТВсидан журналистлар келиб суратга олишни бошлаб юборишди.Мендан интервью беришимни ҳам сўрашди.

    Ўзбекистондаги ҳолат юзасидан куюниб гапириб турганимда ичкаридан кейин исми шарифини билганим БМТнинг Қочоқлар Масалалари бўйича Олий Комиссарлиги Қозоғистон бўлими бошлиғи Нарасимха Рао чиқиб келди ва:

    -Сиз интервью беряпсиз, бу сизнинг шахсий ишингизку, лекин ўзингизга хавф туғилиши мумкин - деб қолди.

    -Мен Ўзбекистондан жон сақлаш учун эмас, балки қамоқда ўтирсам айтишим керак бўлган ҳақиқатни айта олмай қолишим мумкинлигидан бош олиб чиқдим - дедим унга.

    -У ҳолда сизга қочоқ мақоми бериш ҳам савол остида қолади- деди у.

    Бу гап менинг нафсониятимга тегди.Чунки қочоқ нима, унинг мақоми қандай бўлади бу менга муҳим эмас эди.Менга муҳими Ўзбекистонда ҳукм сураётган диктаторона режимнинг бедодликлари ҳақида, доимо ич-этимни кемираётган адолатсизликлар ҳақида баралла гапириш эди.Шу боис ҳам Нарасимха Раога:

    -Мен қочоқ мақоми бер , деб сўраб келганим йўқ.Менга ҳақни гапиришга имконият яратиб бер, токи овозим бўғилмасин.

    Ўшанда Рао менга тушунуксиз бўлган ҳолатга тушди.Аввалига ранг-рўйи бир оқарди-ю, кейин жаҳлдан сўзини айтолмаган кишидай юз-кўзлари бўғриқди.
    Ўша пайт айримлар қочоқ мақоми олиш учун "мушукни буви, итни бува" деб Нарасимхага ялтоқлик қилиб юришларини билмагандимда.У эса бу каби муносабатга дуч келмаганиданми юқоридаги ҳолга тушганини энди англаяпман.

    Ризо Обид

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz