Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 7 » Бугуннинг гаплари
    23.47.30
    Бугуннинг гаплари
    Одамларнинг айтганлари

    Кўпчилик одамларнинг фикрларини эшитиб-ўрганиб, уларни ўйга толдираётган масала-ю муаммоларни кенг оммага етказиш қаламкашнинг мажбурияти ва масъуллигида дейишади.

    Менимча ҳам шундай.Агар таъбир жоиз бўлса яна бир нарсани қўшимча қилган бўлардим.Яъни кишилар кўнглидан кечаётганларни етказиш имконияти бор кишилар учун бу бир имтиёз ҳам бўлса керак.Имтиёздан эса қайси бир қаламкаш қай йўсин фойдаланади ёки йўқ унга баҳони яна одамларнинг ўзлари беришади.Одамлар ўзлари ишонган қаламкашгагина ўз юракларидаги сўзларини очиқ айтишади.Буни эса қаламкашга имтиёз деса бўлмайдими?

    Бугун таниқли бир адибнинг мухлислари билан суҳбатлашдим.Адибнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам исми шарифларини айтмоқчимасман.Чунки вақти келиб адиб хизматлари беиз кетмагани ва ўз меваларини бера бошлаганининг шоҳиди бўлганлигим кифоя менимча.

    Яна бир бошқа жиҳати шуки адиб фалончи ё мухлислари мана булар десам бизнинг айрим ватандошлар мухлис, ҳамфикр бўлган кишиларни тарафкаш дея иддао қилишларидан бироз истиҳола қиляпман холос.

    Ҳа, майли, қайсидир бир ижодкорнинг ўзига яраша ва ўзининг даражасида ўз мухлислари бўлади.Бугунги суҳбатдошларим ижодига ихлос билан қарайдиган адибга ҳавас қилардим ва бугун яна бир бор ҳавасим ортди.

    Улар адибнинг нафақат ижодини балки ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги тутган йўлини ҳам юқори баҳолашларини ва шундайин кишилардан бири Ўзбекистондай мамлакат бошига келишини орзу қилишларини ҳам ички бир соф ҳис-туйғуларда баён этишдики, уларни эшитиб туриб менингда қалбимда шундай самимий кишилар борлигидан, ватан келажагига бефарқ бўлмаган инсонлар борлигидан ғурур ҳамда ифтихор ҳиссини туйдим.

    Балки яна нечанчи бор қайтариқ бўлар, лекин барибир одамлар айтганларини оммага етказиш мажбурияти ва имтиёзи дейилганидай бу ҳақда маълум қилиш бурчидамиз.

    "Диктатурага қаршиман деган ҳоҳ ёш, ҳоҳ катта бир бўлиб ҳамжиҳат бўлишса, дея ҳамиша якдилликни сўраган бўлардик.Мулоҳаза, мунозара албатта керак, лекин айрим ҳолларда ҳеч бир қуюшқонга сиғмас тортишувлардан юрагимиз безиллаб қолган.Агар бу ҳол шу каби давом этаверса, Ўзбекистонда яхши томонга ўзгариш бўлиши амри маҳол бўлиб қолаверишидан очиғи тушкун чоғларимиз ҳам кўп бўлади.Лекин эзгулик тараф одамлар бор.Биз уларга ишонамиз.Шундай бўлсада, биз оддий одамлар идрок қилиб турган бирлик, ҳамжиҳатликда ҳамма нарса қилиш мумкинлигини айрим сиёсатдонлар тушунишмаётганидан ажабланамиз.Уларга ишонгимиз келади.Лекин бир-бирларига кечиримли бўлмаган кишилар биз каби оддий одамлар мабодо хато қилсак бағрикенглик қила олишларига шубҳа ҳам қилиб қоламиз."

    Бу одамларнинг у ёки бу адиб ва ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳаракатдаги кишиларнинг айримлари ҳақида айтганлари эди.Мен эса улар айтганини ўқувчига етказганимдан ўзимда бироз таскин топгандай бўлдим.Менимча зукко ўқувчи ким ёки нималар ҳақида сўз айтилди аллақачон англаб бўлди.Англамаганлар учун эса англашлари шарт эмас.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz