Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 9 » Кундаликдаги чизгилар
    12.31.35
    Кундаликдаги чизгилар
    5.Йилларим ва йўлларим
     
    Қозоғистонга келгач бирмунча вақт Ватандан айро тушганимни унчалик ҳис қилмадим.Дастлабки кунлар гўё меҳмонга келган кишидай ҳисда юрдим.Бироқ БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича бошқармасига мурожаат қилганимдан сўнг 29 кун ўтиб , менга сиёсий қочоқ мақоми берилгани ва яқин орада учинчи мамлакатга жўнатишиларини айтишганда чинданда муҳожирликнинг муддати номаълум ҳажр кутаётганини бироз ҳис қилгандай бўлдим.
     
    Атрофдаги одамларнинг менга ачиниш каби муносабатларини  сеза бошладим.Бу ғоят оғриқли эди.
     
    Энг оғриқли томони эса яна бир бошқа жиҳат эди."Ватандошларингизга қочоқ мақоми олганингизни айтманг" дейишди.Нега , деган саволимга улар тайинли жавоб айтишмади.Жавобни эса кейинчалик ватандош дейишга ор қиладиганларимнинг очиқчасига туҳмат ва бўҳтонларидан олдим.Бу ҳақда айрим кундалик ва хотиралар ёзувчи кишилар каби тафсилотларга тўхталмоқчимасман.Чунки ундайлар ҳақида сўз айтиб вақт увол қилишга арзишмайди.Ундан кўра ҳаёт ҳақида яхшилар билан фикр алмашганим дуруст.Менимча бу ўзимга ҳам, атрофдагиларга ҳам бир сония бўлсада фикрлаш имконини беради деган умидим бор.

    Одамлар дунё-ю дун , ҳаётни турли нарсаларга қиёслашади.Масалан бир эшитганим ер юзи шахмат тахтаси-ю ундаги пиёдадан тортиб то шоҳгача ҳаётдаги одамларга ўхшатишган.Ҳаёт борки, ҳар бир бу дунёга келган инсон ёруғ ва қора кунларни бошидан кечиради. Шахматда ҳам шундай: ҳар бир тош оқ-қора катакларни босиб ўтган каби, дейилган.

    Дарвоқе , ҳаётда кишининг бошидан нелар кечмайди дейсиз.Биров дунёни бозор деса, яна бир бошқа киши яна бир бошқача талқин қилади.

    Дунё яна катта театр саҳнасига ҳам ўхшаб кетади.Театр ёҳуд кинода ҳаётнинг бир бўлаги асар сифатида тақдим этиларкан, унда одамзотга хос бўлган кўп қирралар акс этади.

    Аслида дунё катта бир томошагоҳга ўхшайди.Одамлар ўзларига ўзлари қай ролни ўйнашни танлашади назаримда.Бири эзгуликни танласа яна бир бошқаси қабоҳатни кўзлайди.

    Ҳаётда ҳамма нарса бир маромда, тўкисгина давом этавермайди экан.Дунёнинг ҳамма бурчида тинчлик-осойишталик ҳукм сурган бирор бир дақиқани эслай оласизми?

    Шу саволни ўзимга ўзим ҳам бериб кўрдим.Албатта биздан аввал яшаб ўтган аждодларимиз ҳоли қандай бўлган тарихлардан ўрганамиз.Тарихий манбаларга қайта-қайта мурожаат этар эканмиз, бирор-бир муддатда дунё тинч бўлганини топа оламизми?

    Нега шундай экан?Нега ҳамма жойда, ҳамма вақт тинч-осойишталик бўлавермайди?Одамлар ўртасидаги низолар ўша ибтидоий жамоа тузумидан бошлангани ҳақида афсонамо ҳикоялар мавжуд.Масалан, ўша даврларда ярим ялонғоч аждодларимиз табиатда яралган бошқа мавжудотларни овлаб тирикчилик қилар эканлар кучлилар кучсизлар ўлжасини тортиб олганини айтиш мумкин.Ҳозир дунё ва одамзот тараққиёти босқичларини яна қайта санаб ўтмоқчимасман.Балки кучлилар ожизлар устидан ҳукмронлиги хусусида бироз мушоҳада қилиш эҳтиёжи юзага келди.

    Демак авлод-аждодларимиз орасида кучлилар ҳамиша ноҳақликлар қилиб келишган экан уларнинг адолатсизликлари бизларга мерос бўлиб келаётгандай.

    Нега булар ҳақида сўз айтиб қолди дерсиз.Гап шундаки бу ҳаётда умр карвони деган бир тушунча бор.Шу карвонда кимдир сарбон,кимдир сарсон, кимдир пиёда, кимдир отлиқ ва бошқа турли мақомда оқиб боради.Умр йўли эса бир қараганда узундан узун , бир қараганда эса ғоят қисқадай туюлади.Умр йўлини ғоят қисқа дейилса ҳам тўғридай, ғоят узун дейилса ҳам тўғридай.Чунки фаровон ҳаёт кечираётганлар учун умр сувдайин тез оқиб ўтгандай туюлади.Азобу заҳматлар чекаётганлар учун эса ҳар оний лаҳза бир умрга чўзилгандай оғриқлидир.

    Бу ҳол қанча давом этади?Ҳали дунё дунё бўлгандан буён бирор бир донишманд "фалон вақтда зулм интиҳо топиб, эзгулик зафар қозонади" дея башорат қилиб беролган йўқ ва менимча аниқ шундай вақтни айтиб бера олмаса ҳам керак.Лекин ёвузлик ва эзгулик ўртасида кураш , кураш бўлганда ҳам аёвсиз жангу жадал давом этаверади.Назаримда шундай жангу жадал кечмаганда эди аллақачон бутун ер юзи йўқликка сингиб кетган бўлармиди?

    Дунёда яхшилар ва ёмонлар сони қанча?Жавоб айтиш қийин.Менимча яхшилар сони оз бўлса керак.Агар улар кўп бўлганда аллақачон ёвузлик чекинган бўларди.Агар таққослаб қарасангиз кўп ҳолларда ёвузликнинг қўли кўпроқ баланд келаётгани гувоҳи бўласиз.Нега шундай экан-а?

    Яна ўзбек миллатининг бир қараганда бироз тўпори ва содда аммо топиб айтилган нақллари ёдга тушаверади.Масалан:"Пиёзнинг пўсти кўп, аҳмоқнинг дўсти кўп".Бу нақл қанчалик тўғри.Ахир, қанчалик дўстинг кўп бўлса шунчалар яхши дейишадику?!

    Лекин менимча бу ўринда ким қандай бўлмасин уни ёлғондакам дўстим дея этагига илашиб кетаверадиганлар назарда тутилган бўлса керак.Ҳаётда дуч келганим турли тоифа одамлар тавсифидан келиб чиқиб ўзимда ҳам одамларга турлича муносабат шаклланди гўё.Масалан, баъзилар дўст тутганда ўзидан кўра нодонроқ бўлганларни дўст тутар экан.Чунки ундайларни дўст тутганлар қонида ёвузликка мойиллик бўлса керак.Чунки ундайларга ўз фикрига эга кишилар эмас, балки кўр-кўрона нима деса маъқуллаб эргашиб кетаверадиганлар гўёки дўст.Бундан ташқари ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилмайдиганлр ҳалол кишилар билан бир сафда бўлолмайдилар.Чунки улар ўзлари каби қинғир-қийшиқ ишларини маъқул дейдиганларни қидиришади.Тўғри баъзан улар ҳам ҳалол кишилар орасида ўралашиб қолишади.Лекин вақт ўтиб ҳаққий башаралари фош этиб яна ўша ўз тўпларига беихтиёр қўшилишиб кетаверадилар.

    Бошқа бир кишилар эса ўзидан кўра кўпроқ биладиганларни дўст тутишади.Бундай кишилар наздида кўпроқ билган билан дўст бўлса ҳар қандай масалада унга суяниш мумкин бўлади, дейишади.Қайси бири маъқул?Танлаш ҳуқуқи ҳар кимнинг ўзига ҳавола.Албатта "пиёз пўсти" кабилар аҳмоқона фикрларини ҳам "Ўв, сиз каби доно йўқ" дея маъқуллаб турувчиларга эргашишади.Натижачи?Натижа эса бугунги ҳолатга қаранг.

    Ризо Обид
     
    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz