Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 10 » Тўртликлар (37-даста)
    00.42.12
    Тўртликлар (37-даста)
    Нобел мукофоти номзоди Юсуф ЖУМА ижодидан

    Эрни на каттол вазир ва на кирол синдиради
    На тогларни кучирувчи бурон шамол синдиради.
    Синса факат хиёнатдан синади у, хиёнатдан,
    Факат аёл синдиради, факат аёл синдиради.
    20.05.04.

    Кулдирсан, нафсу нахс сен учун кирол,
    Куръон оятлари тилингда, дажжол.
    Сесканиб кетаман бу холни куриб,
    Итнинг ялогида курган каби бол.
    18.05.04.

    Дунёдаги бор итлар багримни тиглаганлар
    Дунёдаги бор бало калбимда тунаганлар.
    Мени курса дафъатан кочиб колади тошлар
    Дунёдаги бор тошлар бошимни синаганлар.
    19.05.04.

    Хар дамда улдиради хижрон деган пайкон—ук,
    Хар дамда тирилтирар, эй ёр, хаёлинг кутлуг.
    Тириклар ичра мендек улиб кургани йукдир,
    Уликлар ичра мендек кайта тирилгани йук.
    21.05.04.

    Айтгил качонгача нолиш килайин,
    Куклам, бахоримни чул киш килайин.
    Кирк кокил, хар бири кучокка сигмас
    Битта уримини болиш килайин.
    21.05.04.

    Жохиллар утдилар, чекмадим хасрат,
    Нокислар куз юмди, тортмадим кулфат.
    Нега куз ёш тукай хоинлар учун
    Итларим улганда йигладим факат.
    21.05.04.

    Хушёрсан, хушёр бул, эй ёр, янада
    Йукса колиб кетар бошим таънада.
    Билганидан колмас одамзот мудом
    Куздан панада кил, куздан панада.
    22.05.04.

    Кузларим куришдан колди, эй малак,
    Этагинг хижрони тутгандир этак.
    Яна бургут каби кура бошлайман
    Магар дийдорингни килсам кузойнак.
    22.05.04.

    Хамма дуст, душман йук, ютмагин гамлар
    Икки турли булар барча хамдамлар.
    Садокатли дустлар факат итлардир
    Садокатсиз дустлар факат одамлар.
    24.05.04.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz