2008 йил 10 март куни адвокат Рухиддин Комиловнинг менга айтишига караганда Бухоро вилоят Прокуратура ходимлари Рухиддин Комиловга Сизнинг хизматинггиз Юсуф Жумаев ва унинг ўғли Бобурларга керак эмас экан, улар адвокат хизматидан воз кечдик деб айтяпдилар деб айтган.
Адвокат Рухиддин Комиловнинг айтишига караганда, Прокуратура ходимлари қуруқ огзаки гап билан Рухиддин Комиловга Сизнинг адвокатлик қилишга хакингиз йук деб айтганлар.
Рухиддин Комилов эса мен мижозларимнинг огзидан эшитмас эканман Сизларнинг гапларинггизга ишонмайман, чунки менга Юсуф Жумаев биринчи учрашувимизда адвокатлик қилишимга рухсат берган ва сизларнинг муттасил қийноқлар ўтказаётганларинг тўғрисида ёзма мурожаат қилганди, Сизлар эса менинг ва Юсуф Жумаевнинг ҳуқуқларини поймол қилиб қийноқлар қўлланилаётгани тўғрисидаги аризани ҳам тортиб олдиларинг, деб айтган.
Анча тортишувларга қарамасдан Рухиддин Комиловга дадам ва Бобур билан учрашувга рухсат бермаган.
Дадам ва Бобурларнинг адвокат хизматидан воз кечганликлари ҳанузга қадар ҳеч бир далил билан исботини топмаган, агар улар адвокат хизматидан воз кечганларида ҳам бу дадамнинг Рухиддин Комилов билан биринчи маротаба учрашганликларидаги қийноқлар ўтказилаётгани тўғрисидаги берган мурожаатларини тасдиқлайди.
Отбозор турмаси қийноқлари билан Ўзбекистонда ном чиқарган турма бўлиб, бу даҳшатли турмани инсон ҳуқуқлари нималигини билмайдиган Самад Шукуров бошчилигидаги рахбарият бошкаради.
Самад Шукуров бошчилигидаги шавқатсиз гуруҳ қамоқдаги маҳбуслар нари турсин уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокатларга ҳам қийноқлар ўтказади.
Ўзбекистондаги барча турмаларга диктатор Каримов сиёсати шундай ваҳшийлар гуруҳини олиб келди.