Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 11 » Кундаликдаги чизгилар
    14.58.43
    Кундаликдаги чизгилар
    7.Йилларим ва йўлларим

    Қозоғистонда қисқа муддат яшаган бўлсамда аммо ижодкорлар билан сермаҳсул ҳамкорлик даври бўлди менимча.Чунки қисқа муддат ичида бу мамлакатдаги етакчи ОАВлари, Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари, радио ҳамда ТВ ижодкорлари, шунингдек бир қатор Ҳалқаро ташкилотлар билан алоқада, мулоқотда бўлиб ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим ва уларга Ўзбекистондаги ҳолат ҳақида имкон қадар етказишга ҳаракат қилдим.Ҳар куни бир адабий кеча ёки учрашувлар, матбуотда чиқишлар қилиб турдим.

    ТВда ёки матбуотда чиқишлар қилар эканман Ўзбекистондаги диктатура манзараларини чизиб беришга ҳаракат қилдим.Тўғри менинг ТВда чиқишларим Ўзбекистонлик муҳожиротда юрган айрим шарпасимон кимсаларни негадир ғашини келтириб, ҳатто туҳмат қилиб , бўҳтонлари асоссизлигидан аранг олган қочоқ мақомларини бекор қилиш борасида менинг қарорим БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича мутасаддиларини қизиқтириб қолди. Улардан бирининг мўлтиллаган кўзларига қараб туриб Ўзбекистонга қайтарилса тақибу тазйиқларига учраши мумкин дея кечириб, тақдирлари аянчли бўлишидан сақлаб қолдим.

    Мен ўшандаги воқеаларни тафсилотларсиз ёдга олаётганимнинг сабаби бор.Чунки қозоқ қардошлар бизнинг қисматимизга ачиниш ва ҳаракатларимизга ҳайриҳоҳ бир пайтда бугун четга чиқиб олиб ҳам хурмача қилиғини бас қилмаётган айрим кимсалар шу кетишда Ўзбекистонда яқин-орада яхшилик томон ўзгариш бўлишини ҳалқаро ташкилотлар олдида ҳам, жамоатчилик олдида ҳам шубҳа остида қолдиришмоқда.Уларнинг ким эканлиги сув юзасига чиққунича эса афсуски анча вақт керак бўлмоқда.

    Ўша кезлардаги ва ҳозирда ҳам давом этаётган  ўзаро ноиттифоқликни ўйлашнинг ўзи юракни ҳижил қилади.

    Лекин аввал ҳам айтганимдай ўзбек халқи чиндан озодликка эришиши учун хайриҳоҳ кишилар бор.Шу боис ҳам Қозоғистондаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилишди чамаси мени Қозоғистон Журналистлар Уюшмаси раиси Сейтқази Матаев таклифи билан ўз сафларига аъзо қилиб олишди.Бу эса менга янада кўпроқ масъулият юклади.

    Қозоғистондаги Техника Университети академиги Маржан опа Нурпеисованинг оиласи ТВдаги мен ҳақимдаги телефильмни томоша қилиб ўтириб униг муаллифи журналист Дарья Бубликка қўнғироқ қилишибди.Дарья  мухлислар телефон қилишяпти дея улардан бир нечтаси меҳмонга таклиф этаётганини айтди.Улар кўпчилик эди. Қозоғистондаги мақомим билан ҳамма истаганлар билан учрашиш бир томондан хавфли ҳам эди.Шу боис сўраётганларнинг кимлигини уларнинг ўзлари сўраб-суриштириб ҳайриҳоҳ кишилардан академик опанинг ўғли шоир Бекжани билан учрашувни ташкиллаштиришди ва бу ҳақда яна кўрсатув тайёрлашди.Уларнинг оиласи Олма Ота шаҳрининг марказидаги ўз эҳтиёжларидан ортиқча квартирани ҳадя этишди.
     
    Голландияга кетар чоғим уй калитини қайтариб бермоқчи бўлганимда Маржан опа :" бизда уйнинг яна бошқа калитлари ҳам бор.Сизга берилгани сизники, мабодо Қозоғистонда яшаш керак бўлса уй сизники" деб қолди.Ваҳоланки бу пайтда аввал яшаб турган жойимга ўзим таклиф қилган "қадрдонлар" " бу жой хавфли бўлиб қолди, бошқа жойга кўчиш керак" дея мен билан бирга бошқа ижара хонадон қидиришга тушгандик.Мен таклиф этилган Маржан опанинг бўш турган аммо ҳамма шарт-шароитлари муҳайё икки хонали уйига кўчдим."Қадрдонлар" эса мен чиқиб кетгач то учинчи мамлакатга кўчирилгунларича "хавфли" дейишган хонадонда истиқомат қилишди.
     
    Ўша "қадрдонлар" деяётганим кишиларга БМТнинг Қозоғистондаги қочоқлар масалалари бўйича идорасида уларни танийман дея ижобий тавсифнома ёзиб бергандим.Уларга бу ҳақда айтмаганман, айтмайман ҳам.Чунки унда яхшилик қилганингиз қаёққа кетади.
     
    Ўшандайлардан бири бу ёққа келгач кун келиб телефон қилдида озгина ёрдамини миннат қилиб қолди.Лекин  унинг ўзига билдирмай оиласига унинг ёрдамидан ўн ҳисса кўпроқ ёрдам қилганимни айтмадим.Унга жавобим:"модомики ёрдамингизни миннат қилар экансиз, оила аъзоларингиздан сўраб кўринг кимнинг кимга ёрдами кўпроқ" деганимдан сўнг нафаси ичига тушиб даф бўлган эсада узоқдан "Муқбил тош" отарнинг ҳунарини ҳаржлаб юрибди.Мен нима дейман.Омон бўл "муқбилвой", сендайлар бор меваларимиз мўл дейманда...

    Одамзот бирор бир нотўғри ҳатти-ҳаракатини "нотўғри қилдим" дея тан олмас экан.Эҳтимол мен яхшилик қилганману аммо қайсидир бошқа бир жиҳатим ёқмас.Қусурсиз одам бўлмайдику.Шундай қусурингизни сезган заҳоти дўст бўлган киши шартта юзингизга айтса дуруст деб ўйлайман.Баъзилар эса ҳийла йўлига ўтишади.Ҳа, очиғини айт:" мана бу камчилигинг бор" деб.Йўқ ҳийла йўлини танлашади.

    Ёлғон ҳамма вақт бўлган ва яна бўлади.Аммо ёлғонннинг умри қанча?Менимча у узоқ яшамайди.Ахир айтганим "қадрдонлар"нинг ҳам ёлғонлари маълум бўлдику.Мен шу вақтинча ёлғон билан кун кечирадиганлардан таажжубланаман.У кимга фойда, кимга зарар?

    Э, ҳа ўша даврни эслаб бироз асосий мавзудан четга чиқиб кетганим учун узр.Чунки ёлғонлардану. ҳийла-ю найранглар ва ўз манфаати йўлидагина қайғурадиган валломат алломалардан жуда безганманда.

    Ризо Обид
     
    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz