МАБОДО
Мен бир ит бўлсайдим
(Лайча ё кўппак )
Зулматли куз кечаси
Дарё ортидаги " Латтақишлоқ " да
Бўғиқ аккиллардим
Гўё хум ичида хураётгандай .
Товушимни тинглаб ,
Ухлаб қолардинг
Илинарди кўзинга уйқу
Ёхуд бўлсам эди сассиқпопишак
Пупупуб - пупупуб - пупупуб
Пишш - ш! - дея
Олис увотларда сайрардим узоқ
Дехқонлар ишлашдан тўхтаб , жилмайиб
Бир зум қулоқ тутарди менга .
Ё бўлмаса омадим чопиб ,
Чигирткага айланиб қолсам
Ой порлаган оқшом
Ёзги " Қирғизхожи " далаларида
Тунни зириллатиб чириллар эдим .
Ёки дейлик фалокат босиб ,
Одам бўлиб қолсам кутилмаганда
Катта - кон одам
Болалигим кечган
Қорақолпоқлар хуторидаги
Чўчқахона харобасидан
Қарардим бепоён мангу осмонга
Ўзимнинг нақадар муваққат , ожиз
Зарра эканимни англамоқ учун .
Бишкек ,Ленинград кўчаси 35 уй