Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 12 » Тўртликлар (38-даста)
    12.16.25
    Тўртликлар (38-даста)
    Қаҳрамон шоир Юсуф Жума ижодидан

    piketbuxoro11.jpgҲаммаси бир сафда, бир бирин қўллар
    Дастларида дунё: бўстонлар, чўллар.
    Биз каби ноаҳил қавмни эмас,
    Чумоли зотини халқ деса булар.
    7.04.04.

    Кеча отда эдинг бугун пиёда
    Пиёда қолдим деб, ғаминг зиёда.
    Унутма, от солиб топмаганини
    Яёв юриб топган кўпдир дунёда.
    6.04.04.

    Нега мудом ит зоти кукка караб хуради,
    Тогдек-тогдек фигони Аръшни тешиб туради.
    Биздан бошка вафодор жонзот йукдир, дунёни
    Бошкатдан кур, эй Тангри, дея нола уради.
    6.04.04.

    Висолинг буюрмади, хижронингга хам минг шукр,
    Муродинг буюрмади, армонингга хам шукр.
    Илонваччадай нозик каддинг тунимга кирса,
    Десам, шакарли болли илонингга хам шукр.
    6.04.04.

    Ёруг жахон эмасдир ёруг жахон
    Ёруг жахон оёгинг ости жонон.
    Оёгинг остида биз учун жой йук
    Демак, икки жахон бизга зимистон.
    7.04.04.

    Кухна офтоб сунган колмаган куллар
    Дунёда махшарнинг куёши кулар.
    Инсон бир пайт душман укидан улган
    Букун дустларининг укидан улар.
    9.04.04.

    Дудогинг асали дудокка сигмас
    Хар бир урим сочинг кучокка сигмас.
    Ковогинг коридан окарган бошим
    Ковогинг корлари минг токка сигмас.
    9.04.04.

    Болингнинг олдида бол бол эмасдир
    Олингнинг олдида ол ол эмасдир.
    Хажрингда мен каби кариган йукдир.
    Чолингнинг олдида чол чол эмасдир.
    9.04.04.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz