Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 12 » Бугуннинг гаплари
    13.23.17
    Бугуннинг гаплари

    Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?

    Водийда кенг тарқалган аския жанри ҳақида эмас.
    Йўқ, ўтиб кетган Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан энг кўп ёлғон гапирган журналист аёлга бериладиган "Атиргул" танлови ҳақида ҳам гапирмоқчимасан.
     
    Улар ҳақида гапирмаганимнинг боиси шундаки мен айтсам ҳам айтмасам ҳам ҳозир Ўзбекистонда аския айтиб қаҳқаҳлашадиган палла эмас.Ўзбекистон "Атиргул"и бўладиган қаламкаш эса қанча кўп ёлғон тўқиса шу танлов ғолиби бўлиши ҳам анъана тусига киргани сир эмас.
     
    Суратдаги Каримов билан ҳангома қилиб турган масхарабоз Обид Асомовнинг бир пайтлар Андижон қатағонига сўз айтиб, кейин сўзидан қайтгани ҳақида ҳам эмас.

    Ҳа, бунча эзмаландинг, айт нима демоқчилигингни дейсизда.Шошмай туринг,  ҳаммасини бир бошдан айтиш керакда ахир.

    Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Оқ саройда анча зиёфатлар билан кўнглини овлади.Баъзи Оқсаройга яқин юрадиганлар ичкаридан икколовининг айтишувларини эшитиб қолишганмиш.

    Эмишки Каримов Гурбангулига қараб:

    -Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз? - дея сўраса, Гурбангули:

    -Айтганингизман устоз - деганмиш.

    Шунда Каримов:"унда сиз Тошкент тиббиёт Академиясининг Фахрий докторисиз", дея қўлига диплом бериб, бўйнига мантия осиб қўйибди.Мантияси нима дейди кўпчилик.Билишимизча мантия дегани эшакнинг бўйинчоғига ўхшаган нарса бўлса керак.

    Кейин яна Каримов туркманбошчадан сўраганмиш:

    -Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?

    -Айтганингизман устоз - дебди яна у.

    -Ундай бўлса сизнинг лойиҳангиз асосида Тошкентда қуриладиган Туркманистон элчихонаси биноси пойдеворига иккаламиз бир нарса ёзиб бетоннинг орасига яширамиз.Нима ёзилганини ўзимиз ҳам билмай ўтиб кетсак керак.Аммо бу Тошкентдаги  элчихона биноларининг энг гўзал гули бўлади.

    Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз аския пайрови Каримов ва Гурбангули ўртасида бўлиб ўтганми ё йўқ, бўлган эса у қанча давом этди аниқ бир маълумот айтиш қийин. Аммо касби тиш дўхтири бўлган туркманбошча Академия доктори Фахрий унвони олгани аниқ.Лекин бир таажубли томони тиш дўхтири бутун бошли бир иншоот қурилиши лойиҳасини ўзи тайёрлаганига унчалик одамлар ишонгилари келмаяпти.

    Лекин Каримов каби диктатор оғани орқа қилиб олса ва ундан "Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз" дея сўраганда "Айтганингизман устоз" деб турса, Каримовнинг тепкисидан кетида из қолган Шавкат Мирзиёев билан "бор икколовинг "Гўри Амир"ни кўриб кел"  дея Самарқанд томошасига жўнатиб сайр қилдиргандай, тахтда ҳам узоқ пайров айтиб ўтиришга ўргатиши аниқ.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz