Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 13 » Бугуннинг гаплари
    02.26.44
    Бугуннинг гаплари
    Олмани отдим отганга
    Олмани отдим отганга
    Сим каравотда ётганга.
    Аччиғингиз келмасин
    Бир қучоқлаб ўпганга.

    Одамлар орасида шу каби халқ лапари бўларди.Айрим шўх йигитлар қизларга шу лапарни айтиб гап ташлашса, қизлар: " боринг-е, ўлиб кетинг" дейишгани билан ич-ичларидан "шунақа шўх йигитлар бор бўлишсин" дея тилак айтишларини ҳамма ҳам биларди.

    Бугун ҳам шундай чапани йигитлар борлигига шубҳа йўқ.Аммо на иложки тирикчилик деган муаммо биринчи даражага кўтарилиб, йигитларнинг кўпчилиги мардикорликда.Узоқ ўрис ўлкаларида ва ундан ҳам олисроқларда сарсон-саргардон.Кун ора бир фожеавий хабар:"фалон ўрис ўлкасида фалон ўзбекни ўлдириб кетишибди" дегандай.Нима сабабдан ўлдиришяпти, ким уларни ўлдиряпти?Жавоб берадиган кимса йўқ.Ҳукумат ҳам "ўлганидан қолгани ҳам етади" дегандай сукут сақлайди.

    Айримлар айтадики: "йигитларимиз шўх, олмани отдим отганга" лапарини айтишган бўлса ножинслар англамай қурбон қилишгандир" деб қўйишади.Йўқ гап унда эмас дейишади бошқалар.Ҳа, бўлмаса гап нимада?

    Айримларнинг айтишича бугунги оламда оддий одамлардан тортиб то манаман деган сиёсат арбоблари-ю ва яна ҳукмдорларнинг ҳам "олмани отдим отганга" каби ҳаракатларида дейишади.Буни қандоқ тушунса бўлади, дейишади яна бир баъзилар.

    Гап шундаки, бугун бир танишим хат йўллаб ОАВда АҚШ Давлат департаменти инсон ҳуқуқлари энг аянчли ҳолатда бузилаётган ўн мамлакат рўйҳатида Ўзбекистонни ҳам ҳисоботида кўрсатганини айтиб ўша хабар нусхасини ҳам жўнатди.

    Ҳа, бугун Ўзбекистон пошшоси ўн диктаторнинг бири, яна инсон ҳақлари бузилаётган мамлакатларнинг ўндан бири ва ҳакозо ҳамма иллатли дунё нуқталаридан ўнтасининг бирилиги отнинг қашқасидай аён.Лекин...

    Ана шу лекини борда.Лекини шуки Ўзбекистонда қанчалар зулм кучайган сари дунёнинг кўзга кўринган ва салобатли ҳукмдорлари турли йўсиндаги рўйхатларга киритган Ўзбекистонда аҳвол ўзгармаяпти.Сабаби нимадайкин?

    Баъзиларнинг айтишича бунинг сабаби юқоридаги каби "олмани отдим отганга, сим каравотда ётганга" қабилида олма отиш ўйини Каримов сингариларга хуш ёқиб, отилган "олма" каби рўйхатларни қайтариб отиб яна ўзи билганча ялло қилиб юрибди.Натижа йўқми, дейишади бошқалар.Натижа бор.Бўлганда қандоқ.Жуда катта.Ғоят катта.Ҳар гал бир айб қўйилгач Каримов томон ялладаги чириган олма эмас "олтин олма"ни отиб қўяди, шу билан тамом."Ўрага сичқон тушди, гулдир-гуп".

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz