Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 14 » Бугун ҳам долзарб мавзу
    01.05.15
    Бугун ҳам долзарб мавзу
    Жаҳонгир МАМАТОВ : Ўзгармаган дунё

    Каримовнинг тиззасини қалтиратган Ёдгор Турлибековлар…

    САВОЛ: Яқинда Орол денгизининг жонланаётгани ҳақида хабарни ўқиб ўйлаб қолдим. Каримов ҳокимиятга келишидан олдин қуришга бошлаган Оролнинг энди жонланиши Каримовнинг даври тугаётгани эмасмикин?… Каримов келиб барака кетди, Оролбўйи атрофига касалликлар келди, кетса бунинг акси бўлса керак. Ҳусаин Бойқаро даври ва Каримов даври ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги саволимга профессионал жавоб бергандингиз. Бу ҳам тасодиф бўлиб чиқсин илоҳим. Тарих Каримов лаънатини мана шундай тасодиф билан олиб кетсин. Нима дейсиз?(Жавлон).

    ЖАВОБ: Албатта, бу дунёга устун бўлиб қоладиган одам йўқ. Ҳеч нарсани билмаган одам ҳам буни билади. Аслида бировнинг ўлимини кутма, деган гап бор. Аммо ҳаётнинг ўзи ҳаётнинг қолипларини бузар экан. Бугун Каримовнинг ўлимини кутаётганлар кўпайиб кетди. Бу ҳам маънавий ўзгариш. Лекин Каримов кетиши билан ҳам Ўзбекистон узоқ йиллар у ботирган ботқоқдан чиқиши қийин бўлади. У бадбахт нималар қилмади. Тарихда шахснинг роли йўқ дейишади. Бу ахмоқона гап. Қаранг, битта бадбахт тарихни қанчалик бузди.

    Дарёдан, фақат етти қатраси:

    1.Каримов биринчи галда Ўзбек халқининг мустақилликка бўлган жўшқин ишонч ва умидларини ўлдирди ва Ўзбеклар бугун яна русни оғам деб, русни мақтаб ўтиришибди.

    2.У иқтисодий потенциали кучли бўлган Ўзбекистонни қашшоқ бир ўлкага айлантирди ва унинг бойликларини ўзи, оиласи, бир ҳовуч тўдалар ва Ўрусият орасида тақсимлади.

    3.Ўзбекистонда диктатура билан қоришган мафия бошқаруви ўрнатилди.

    4.Қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари, маданият ва ижтимоий соҳалар барбод бўлди. Бу эса қадриятларни, маънавиятни ўлдирди. Ўзбекистон касалликлар, порахўрлик, фоҳишабозлик масканига айлантирилди.

    5.Миллатнинг истиқбол ва истиқлолини ўйлаганлар йўқотилди, матбуот, адабиёт маддоҳлик карнайига айлантирилди ва оқибатда манқуртлик оммавий тарзда ёйилди. Каримов миллатни зукколикдан манқуртликка бошлади.

    6.Ўзбекистонни эшакнинг ҳолига тушириб, Кремлнинг қозиғига боғлаб қўйди. Бу энди коммунистлар давридагидан ҳам ёмон тарзда бўлди. Каримов ўлиб кетса ҳам Ўзбекистон бу иқтисодий қарамлик жиловидан осонликча қутула олмайди.

    7.Ва ниҳоят Каримов Ўзбекистон давлатчилигини йўқолиш остонасига келтириб қўйди. Ундан кейин жамиятда фуқаролар уруши бошланиб кетиб, Ўзбекистон деган давлат харитадан йўқолиш даражасига келди.

    Бугун биз ана шу офатнинг олдини олиш ҳақида қайғураяпмиз ва қайғуришимиз шарт ҳам. Ўзбекистонни қутқазиб қолиш чораларини кўришимиз зарур. Кимдир катта ишлар билан, кимдир қўлидан келгани қадар бунга ҳисса қўшиши мумкин.

    Оролнинг қайтиши рост бўлсин! Каримовнинг кетиши ҳам! Аммо тасодифлар ва дуолар билан иш битганда бугунга қадар кўп нарсалар бошқача бўларди. Демакки, фақат дуо билан чекланмай, тасодифни кутмай нималардир қилишимиз ва Ватан ҳамда миллатни қутқазишга интилишимиз керак. Бу нарса бизга тинчлик бермаслиги лозим!

    Мен кичкина одам, нима ҳам қила олардим деб ўйламанг, бу дунёни ушлаб турганлар-кичкина одамлардир. Катталар эса фақат ўзларини ушлаб турадилар, холос, лекин вақтинча.

    Шукрки, 70 ёшида ҳам Каримовнинг тиззасини қалтиратган Ёдгор Турлибеков кабилар - бу дунёнинг устунлари бор ҳали. Каримов ана шу чинорларни кесиб, саҳрода фақат саксовулларни қолдирмоқчи, дунёни устунсиз кўрмоқчи. Шайтоний орзу. Дунёни саксовулзор деб билиш букри туянинг орзуси. Туяни эса орзуси ўлдиради. Ёмон томони ундан кейин саксовуллар қолади…

    21 Июн, 2006 йил.
    (jahonnoma.com-”2006 йил: Савол-Жавоб” китобидан)


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz