Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 15 » Тўртликлар (39-даста)
    00.34.48
    Тўртликлар (39-даста)
    Зиндондаги шоир ЮСУФ ЖУМА ижодидан
    Бу бол меники дема, буюрса сеникидир

    Бу бол меники дема, буюрса сеникидир
    Бу мол меники дема, буюрса сеникидир.
    Юсуфга завол дема, балки камол буюрар
    Камол меники дема, буюрса сеникидир.
    10.04.04.

    Яхшилиги утганларни йуклаб ут
    Ганимингнинг юрагини уклаб ут.
    Ухлаб ётган элга фидо булмагин
    Бир панада мазза килиб ухлаб ут.
    10.04.04.

    Сочидан пойини менга олиб бер
    Зулфидан ойини менга олиб бер.
    Тангрим, кудратингни чексиз дейдилар
    Ох. Хамма жойини менга олиб бер.
    9.04.04.

    Хар бири талаб айлар: факат менга хизмат кил
    Хар бири газаб айлар: факат менга хизмат кил.
    Барини эъзозласанг бари сенга ташланар
    Бу кавмдан, биродар, ё узлат, ё рихлат кил.
    10.04.04

    Хиёнатнинг зулмати пешонамни тун килди,
    Ганимининг манглайини ёруг килди, кун килди.
    Юрагим гамларга ин, багрим яраларга ин
    Фалак дунё – тор горни илонларга ин килди.
    10.04.04.

    Армонинг сихида калбим кабобдир
    Хажринг кадахида багрим шаробдир.
    Мен улсам дунёда севги тугайди
    Ишкимнинг кошида оташ яхобдир.
    10.04.04.

    Жафо кукдан келмайди, жафо ёрдан келади
    Савдо кукдан келмайди, савдо ёрдан келади.
    Тогу тошнинг ёри йук, тогу тошга фано йук
    Фано кукдан келмайди, фано ёрдан келади.
    10.04.04.

    Нодон элни ит копди, йук калласин кашлади
    Кашлагач акл кириб, чакмокдайин ишлади.
    Итда айб йук дедилар , бир овоздан ит беайб
    Хамма айб тишларида, бизни тиши тишлади.
    10.04.04.

    Ёлгондан тукилгандир дунё аталган мато
    Тукимай уни ростдан фалак айлаган хато.
    Охларим билан йикиб кайта тукийман чиндан
    Уфк булиб кизарар хатолигидан само.
    10.04.04.

    ТУКМОКЛАР ОСТИДА ТОШ ХАМ ДОДЛАЙДИ,
    ФАЛАК БОР БАЛОСИН МЕНГА ОТЛАЙДИ.
    КАСР БИР ПОРТЛАСА АЙЛАНАР КУЛГА
    ЁРАБ, ШОИР КАЛБИ ТУН-КУН ПОРТЛАЙДИ.
    10.04.04.

    Шакари бор камишни дейдилар шакаркамиш
    Гавхари бор, бу камиш, воажаб, гавхаркамиш.
    Бу камишда камиш йук, бошдан оёги асал
    Бошдан оёги ойдир, воажаб, камаркамиш.
    10.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz