Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 15 » "ТУРОНЗАМИН"да
    01.36.28
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Алишер Юсуфжон ўғли: Дадамни порахўрлар тергов қилаяпти

    alisher-1thumbnail.jpg2007 йил 17 декабрь куни дадам Юсуф Жумаев билан укам Бобур ҳибсга олингач, уларга очилган жиноят ишини тергов қилишни Бухоро вилоят Прокуратураси терговчилари бошлаб юборди. Бир мунча вакт ўтгандан кейин Бухоро вилоят Прокуратураси негадир ишни Қоракўл туман Прокуратурасига топширди. Терговни эса бугунга кадар Коракул туман Прокуратураси терговчиси Акбар Рахимов олиб бораяпти.

    Қоракўл туман Прокуратурасини, бизнинг оиламизга бўлган таъқиб таъзиқларни, дадамга уюштирилган суиқасдларни текширмасдан фақат бир гапни: “Мен Сизга ёрдам беролмайман, ана ота турибди”, Каримов суратига қараб такрорлашни хуш кўрадиган прокурор Шариф Муҳсинов бошқаради.

    Акбар Рахимов эса Шариф Муҳсиновнинг ишончли терговчиси, пора олиш ва пора беришни жуда яхши ташкиллаштира олади.

    Акбар Рахимов Коракўл туман прокуратураси, яъни Порахўратурасидаги порахўрлардан бири, 2007 йил сентябрь ойида Қоракўл туманидаги Даэво машиналар таъмири билан шугулланувчи етук мутахасис Шокир Умаровдан ўз фаолиятини эркин давом қилдириши учун Прокуратурага тўланиши лозим бўлган доля — 200 АҚШ доллари миқдоридаги NEXIA автомобили запчастларини мажбуран олади.

    Орадан кўп вакт ўтмай эса Қоракўл туман Прокурори хам Прокуратурага тегишли бўлган ўзи миниб юрган 20 АА 311 номерли NEXIA машинасини Шокир Умаровга тузаттиради. Орадан икки кун хам ўтмасдан Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Усмон Халимов хам 20 АВ 519 давлат ракамли NEXIA машинасини Шокир Умаровдан тузатиб беришини талаб килади ва тузаттириб олади. Булардан кейин Умаров Шокир Прокуратура доляси ҳисобига Прокурор машинасини тузатиб берганини айтиб Акбар Рахимовдан 200 доллар пулни қайтаришни талаб қилади. Акбар Рахимов эса эрта индин деб, пулни тўлашдан бош тортиб келади.

    Кундалик Прокуратура ва ИИБ ходимларининг паразитлигидан норози бўлган Шокир Умаров дадам Юсуф Жумаевга мурожаат килади. Дадам эса пулни қайтариб олиш учун далил кераклигини Шокир Умаровга тушунтирадилар ва қўл телефонларини бериб сен сим картангни менинг телефонимга қўйда унга телефон қил, телефондаги диктафонни қўшиб қўямиз, яхшилаб гапиртириб овозларини ёздириб оламиз, деб айтадилар. Хуллас, шундай қиладилар ҳам, орадан кўп ўтмасдан порахўр Акбар Рахимов Умаров Шокирга тегишли пулни қайтариб беришга мажбур бўлади.

    Энди эса Акбар Рахимовни бошқараётган, Юсуф Жумаев қомоққа олингандан бир ҳафта ўтгач илгариги число билан санксия берган Порахўр—Прокурор Шариф Муҳсинов порахўрлиги ҳақида далиллар келтирамиз:

    2006 йилда порахўр Шариф Муҳсинов ўзи учун янги уй қурилишини бошлаб юборади. Бу уй учун керакли бўлган қурилиш материалларини Қоракўл туманидаги қурилиш материаллари билан савдо қилувчи дўконлардан Прокурор доляси сифатида териб олинади. Қурилиш материалларини ташишни эса Ўзбекистон Республикаси кураш Федерацияси бошлиғи, диктатор Каримов ёнида қайта қайта суратга тушишни ёқтирадиган Комил Юсуповнинг акаси Нурмухаммад Юсупов олиб боради.

    Нурмухаммад Юсупов қурилиш материаллари олган дўкондорлардан бири Саидов Ахтам Нурмухаммад Юсуповнинг овозини ёздириб олади. Н.Юсупов овози ёздириб олинган АУДИО касетани эса дадамга келтириб беради. Шундан кейин биз Саидов Ахтамнинг розилиги билан ўзининг ҳам овозини аудио касетага ёздириб олиб, Ўзбекистон Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганмиз.

    Бош Прокуратура аризани кўриб чиқиш учун Бухоро вилоятига юборади, Бухоро вилоят Прокуратураси эса Қоракўл туманига Порахўр Шариф Муҳсиновнинг ўзига юборади. Биз бундай майнавозчиликдан кейин Аризани очиқ хат шаклида Қоракўл туман Прокурорини жазога тортишни сўраб Қоракўл туман Прокурорининг ўзига ариза бериб нусхаларини Бош Прокурор, Президент апарати ва Ўзбекистон МХХга жўнатдик. Ўз усуллари билан ўзларининг устидан кулганимиздан кейин Бухоро вилоят Прокуратураси очиқ хатни кўриб чиқишга қарор қилди ва биздан ишга алоқадор аудио касеталарни беришни сўради. Мен АУДИО касеталар нусхасини Бухоро вилоят Прокуратура Ички Назорат бўлими терговчисига ўз қўлим билан келтириб топширдим. Шундан кейин ҳам Порахўр Шариф Муҳсинов олганларидан бир қисмини берди шекилли бу иш яна ёпилиб кетди.

    Бухоро вилоят Прокуратурасининг Бухоро қамоқхоналари устидан назорат бўлими бошлиғи Амрилло Мақсудов ҳам Қоракўл туманида прокурорлик лавозимида ишлаганида дадам Юсуф Жумаев 2001 йилда Амрилло Мақсудовнинг порахўрлигини исботлаб берганди. Амрилло Мақсудов Қоракўл туман Ногиронлар уйи бошлиғидан пора олганидаги овзини ёздириб олиб дадамга келтириб бергандилар. Дадам эса Ўзбекистон Бош Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, аризага АУДИО касета нусхасини ҳам топширдилар.

    Бу ишни Бош Прокуратура Ички тартиб назорат бўлими ходими Жахонгир Игамов текширди. Шундан Кейин Амрилло Мақсудов лавозимида юқорилаб Бухоро шахар Прокурори бўлди. Хозирги кунда эса Вилоят Прокуратураси рахбарларидан бири. Унинг порахўрлигини фош қилган, бир умр адолат учун курашган инсон қамалган Отбозор турмасининг назорати ҳам унинг қўлида.

    Хуллас, Ўзбекистоннинг тахтидан бошлаб қуйи курсисигача порахўрлар ўтирар экан, адлгўйлар турмаларда порахўрлар томондан тергов қилинаверади, қийноқларга солинаверади.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz