Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 15 » Бугуннинг гаплари
    21.17.03
    Бугуннинг гаплари
    Эр-хотиннинг уруши, дока рўмолнинг қуриши

    Ўзбекистонда мен билган Кўпайсин опа деган бир жувон бўларди.У қадду қоматлари келишган, хушрўйгина жувон эди.Лекин худонинг тақдирда пешонага ёзгани дейилганидай исми Кўпайсин бўлгани билан фарзанд кўрмади.Шу боис ҳам у бир тирноқ орзусида у эрдан ажралишиб бу эрга тегиб юрди.Бироқ ҳар гал орзуси армон бўлиб қолаверди.Биркам дунё деганлари шу бўлса керак.Ҳозир ҳам ўша опа йилда бир-икки бор эрга тегиб туради.Кимнинг хотини қазо қилса дарров Кўпайсин опага совчи қўяди.Чунки орқасида оғири тегадиган болалари йўқда.Лекин йилда икки бор эрга тегиб чиққан билан ҳеч ким Кўпайсин опани айбламайди.Ахир бир хонадоннинг чироғини ёқиб савоб иш қиляпти дейишади.

    Бошқа бир ўша атрофдаги келинчак билан куёв орасида ола мушук ўтиб қолса бас гап-сўз кўпаяди."Фалончининг қизи пистон ойдаёқ ажралишиб уйига келиб ўтирибди экан" деб.Ҳеч ким: "ҳа, эр-хотиннинг уруши, дока рўмолнинг қуриши дейишган, оилада нималар бўлиб ўтмайди, тиниб-тинчиб ҳам кетишар" демайди.

    Ҳа, гап жуда узоққа чўзилиб кетди-ю асли мавзу муддаоси қолиб кетай дебди.Ўзбекистонда бугун Кўпайсин опа-ю ва қўйди-чиқди бўлаётган оилалар сони билмадим қанча экан.Жуда кўп.

    Азалдан мустаҳкам оила жамиятнинг асосий бўғини деган гап бор.Лекин қайси мамлакатда қай йўсин сиёсат бўлса ўшанга қараб оила масаласи ҳам шаклланади чамаси.

    Нега десангиз Ўзбекистон ҳам худди орасидан ола мушук ўтган келин-куёвлар каби АҚШ билан "асал ойи" қизғин бир пайтда аразлашиб қолди.Гўё АҚШ ичкуёв, Ўзбекистон томон эса келинчакдай истиғно билан "бизнинг уйдаги ҳолат ёқмаётган бўлса, қандай келган бўлсангиз шундай кетаверинг" дегандай шартта орани очиқ қилди-да аввалги соҳибига аччиқ қилгандай АҚШ "костюмини елкасига ташлаб" чиқиб кетиши ҳамон Ўрисия ва Хитой билан "дон" олиша бошлади.Ўрганган кўнгил ёки бўлмаса ҳар йигитнинг бир ҳунари ёқади дегандай, "бевафолик" касбига айланган Ўзбек ҳукумати яна АҚШга "қош қоқаётган"дай.

    Бундайлигини кунда кўплаб тарқалаётган хабарлар тасдиқлаб турибди.Чамаси "асал ойи" келган жойидан давом этади, аммо кузатувчиларнинг айтишларича Ўзбекистон томон истаган пайтда бундай "ошиқ-мошиқ"ликни рад этиши мумкин.Бу каби сиёсатдаги "жазман ови" қанча давом этади?Ахир ҳамма нарсанинг чеки борку.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz