Шоир Юсуф Жумага айблов
Бугун Бухоро прокуратураси Ўзбекнинг миллий шоири Юсуф ЖУМА ва унинг
ўғли Бобурни учта модда билан айблаб, айблов хулосасини эълон этди. Бу
моддалар Ўзбекистон жиноят кодексининг 105-моддаси, биринчи қисми
(баданга ўртача оғирликдаги жароҳат етказиш), 140-моддаси, 2 қисми ( ўз
хизмат бурчини бажараётган шахс ёки давлат ходимини ҳақорат қилиш), 219
моддаси 2-қисми (ўз хизмат бурчини бажараётган давлат ходимини ўз
хизмат вазифасини бажаришдан мажбуран воз кечдириш) каби моддалардир.
Машрабнинг жазо муддати узайтирилди
Бугун Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўзбекнинг миллий шоири Юсуф
Жуманинг фарзанди Машрабни қайта суд қилиб, унинг жазо муддатини 4
йилга чўзишди. Илгари суд унга 3 йил жазо тайинлаган ва Каримов
ҳукумати бундан қониқмай протест киритганди.
-Бунинг устига дадамнинг ҳам соғликлари ёмонлашиб, юрак касалликлар
касалхонасида даволатаётган эканлар,-дейди шоирнинг ўғли Алишер.-Бу
хабарларни эшитиб онам қон йиғлаб қолдилар.
Она фарёди
Шундан кейин ўзбекнинг миллий шоири Юсуф Жумаининг умр йўлдоши Гулнора Олтиевага мурожаат қилганимизда у қуйидагиларни айтди:
-Айтинглар, биз нима қилайлик, тоқатимиз тоқ бўлиб кетди. Бир шоирга
ва унинг оиласига шу қадар ҳам зулм бўладими? Қизим ҳам азобларда қолиб
кетди. Қамоқда болаларимни роса калтаклашга , аҳволлари жуда оғир экан.
Юсуф акамнинг соғликлари кундан-кунга ёмонлашаётганини эшитдим.
Юсуф акам ўз дардини айтиб эмас ҳамманинг дардини айтиб юрган одам
эдику! Нега дунё унинг тақдирига бефарқ қараб турибди? Нега
мухолифатман деганлар жим? Нега Юсуф акамнинг жони жаҳони бўлган
ўзбекларим жим?
Гулнора Олтиеванинг юракларини ўртаган бу саволларга ким жавоб беради?
Бобур Холиқназар.