Ризобек Понедельник, 2024-05-06, 10.47.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 19
    Энг кўп ишлатиладиган ёлғонлар

    – Сен учун жонимни ҳам беришга тайёрман (хиёнаткор эр).
    – Муҳими ташқимас, ички гўзаллик, жоним (учрашувга чиққан кўримсиз йигит).
    – Мен буни билардим (талабанинг саволига жавоб беролмаган домла).
    – Сендан бошқа ҳеч кимга қиё ҳам боқмаганман (уйланаётган йигит).
    – Э-э-э. Хуш келдингиз! Мен ҳам ҳозир сизни ўйлаб, йўлга тушаётган эдим (қарздор кишининг қарзини сўраб келганга айтган гапи).

    – Бир мартада ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди (дорихонада).
    – Эртага келинг, тайёр бўлади (пора сўрашдан «тортинаётган» амалдор).< ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 893 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-03-19

    Жаҳонгир МУҲАММАД

    БИР БОЛА ЙИҒЛАЙДИ…

    Бир бола йиғлайди , зор бўлиб,

    Шодликмас, соғинчга ёр бўлиб,

    Кўз олди, бу дунё тор бўлиб,

    Бир бола йиғлайди зор бўлиб.

    Саҳрода саробни кўрганлар қанча,

    Боладан аҳволин сўрганлар қанча,

    Ўзини эр дея, ўзгани ер билган,

    Буғдойни пишмасдан ўрганлар қанча,

    Қанча бу дунёда ноҳақ инсонлар,

    Уларнинг юрагин Аллоҳ тиғлайди.

    Аммо тугаб борар битмас имконлар,

    Бола кулмай қўйди, бола йиғлайди.

    Вашингтон, 1999 йил.

    Просмотров: 808 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-03-19

    Ўзбекнинг қаҳрамон шоири  Юсуф ЖУМА ижодидан

    Кузингдан кон булиб дилинг келади
    Укинма биродар йилинг келади.
    Кора кунларимда ёлгизман дема
    Ёруг кунларингда элинг келади.
    10.04.04.

    Тогни кора демагин, багрида кайнар булок
    Булутни кора дема, сийрати яшин чакмок.
    Юсуфни кора дема юрагини курмасдан
    Калби тула оташдир, калбида бор гулёнок.
    11.04.04.

    ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 835 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-03-19

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz