Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 20 » Очиқ хат
    09.36.34
    Очиқ хат
    Шоир Юсуф ЖУМАнинг рафиқаси Гулнора опага
    Очиқ хат

    Муҳтарама Гулнора опа,

    Сиз ва сизнинг оилангиз аъзоларининг барчасининг бошига тушган кўргуликлардан мамлакат ичкариси-ю ташқарисидагилар деярли юз фоиз хабардор. Сиз ва турмуш ўртоғингиз, миллатнинг буюк шоири Юсуф Жума, фарзандларингизнинг жасоратларидан ҳам ҳамма хабардор.

    Аммо минг афсуски сизлар зулмга қарши исён кўтарган чоғда кўпчилигимиз “энди нима бўларкин” дея писиб ўтирдик. Бизни маъзур тутасиз. Чунки бизнинг кўпчилигимиз ҳов аввалги ўзбеклармасмиз. Бизлар зулм зарбиданми ё бошқа бир иллат текканми аниғини айтиш қийин, аммо бир ҳовуч амалпараст, молпараст, дунёпарастларга айланиб, дарди бедавога йўллиққанлармиз.

    Чунки биз миллат фахри бўлган, миллат жонкуяри бўлган, миллат жафодоши бўлган инсонларни тириклик чоғлари иложи борича чоҳга итариб ўрганганмиз. Бунга мисолларни тарихдан мисол келтиришим шарт бўлмаса керак. Буни яхши биласиз.

    Менинг айтмоқчи бўлганларим бошқа. Сиз ўз чақириқларингизда :”Қани ҳақиқат тараф кишилар” дея ҳайқираяпсиз. Опа кечирингу биз йўқмиз, биз ўлганмиз, бизнинг этимиз ҳам, бетимиз ҳам ўлган. Беҳуда ҳайқириб бизларни уйғотишга ҳаракат қилманг. Биз тамом бўлган бир гуруҳ амалпараст ва лаганбардорларга айланиб бўлганмиз. Ўзбекнинг ўнтамас балки юзта ватанпарвари ўлса ҳам тўпиғимизга чиқмайдиган бир нимарсаларга айланиб бўлганмиз.

    Шунинг учун Гулнора опажон бизни маъзур тутинг. Биз йўқ жойдаги йўқ амалларнинг гадосимиз. Биз йўқ шоҳликнинг курсисига кўз тиккан бало-қазолармиз. Сиз эса бизни қидириб юрибсиз.Овора бўлиб бизни қидирманг. Мабодо қидирсангиз ҳам бефойда. Чунки биз сиз каби оташқалблар пайдо бўлиши билан инига кириб кетадиган маҳлуқларга айланиб бўлганмиз.

    Биз ҳатто бир нарса ёзсак исмини очиқ кўрсатишдан қўрқадиган аноним одамларга айландик.
    70 йилда Шўролар бажара олмаган ишни 17 йилда мустақиллик режими бажарди ва бизни манқуртларга айлантирди. Манқуртга айланмаганларни эса қамоқдаги Юсуф Жума, Машраб ва Бобир Жуманинг ёки сургундаги Алишер ҳамда Гулнора Олтиеванинг ҳолига солди ва солмоқда.

    Дод десак додимиз ичимизда қолмоқда.

    Очиқ хатни мамлакат ичидан исми номаълум бир киши жўнатган . Уни мен бироз таҳрир қилиб, оққа кўчирдим׃

    Камоли эҳтиром билан Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz