Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 20 » Ўзбекистондан Очиқ Хат
    11.01.20
    Ўзбекистондан Очиқ Хат
    "Озодлик", Би-Би-Си ва "Америка Овози" радиолари раҳбарларига

    ОЧИҚ ХАТ

    Мен ҳар куни Озодликни эшитаман, Юсуф Жумаев ҳақида бирор маълумот билармиканмиз, ёки Озодлик унинг шеърларидан бир парча бўлсада берармикан деб. Лекин ундай бўлмайди. Америка овози ва БиБиСида ҳам шу ҳолат. Озодликку ҳар холда Юсуф Жумаев оиласи ҳакдаги янгиликларни ҳаммадан кейин бўлса ҳам бериб турибди, Америка Овози ва БиБиСини Тожикистон ва Афгонистон ҳақидаги лавҳалар эгаллаб олган. Уларнинг мухбирлари эшиттириш тайёрлаб пул олишсаю, Каримовга каттикрок тегиб кетмасалар бўлгани, Бу ерда – Ўзбекистонда уларнинг кариндош уруглари ота оналари бор ахир. Юсуф Жумаев оиласи мисолида Каримов кўпчиликни қўрқитиб қўйди, у ўз душманларини оиласи билан отиб ташлашдан ҳам қайтмаслигини яна бир бор исботлади, ҳолбуки Андижон фожеасидан кейин Каримов бундай қилиғи борлигини исботламаса ҳам бўларди, ҳамма унинг ўзи учун ҳеч нарсадан қайтмаслигини тўлиқ тушуниб етган эди.
    Хорижий радиолар шоир Юсуф Жумаевнинг шеърларини ҳар куни қайта қайта бериб турсалар, оиласининг тақдири ривожини деярли ҳар кун кузатсалар Юсуф Жумаев ва унинг ўғиллари Бобур ва Машрабларнинг тезда озод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшган бўлардилар. Юсуф Жумаев оиласи ҳақида маълумот бериш, янгиликларни бериш Юсуф Жумаевни ҳимоя қилиш эмас, балки унинг бошига тушган кўргуликлар эвазига эшиттириш тайёрлаб кун кўришдир. Ҳақиқий ҳимоя эса Юсуф Жумаевнинг сиёсий шеърларини ҳар куни Озодлик, БиБиСи ва Америка овози радиолари оркали кайта кайта бераверишдан бўлади. Ахир Юсуф Жумаев ўз ижод фаолияти давомида ҳар куни бўлган, бундан кейин ҳам бўладиган вокеаларга ўз фикрини шеърларида баён қилган. Ҳар эшиттириш охирида шу эшиттиришга алоқадор шеърларидан топиб берса бўлади.
    Бу радиоларни халқ кўп эшитади, чунки радио апаратлар арзон, компютерлар қиммат, қиммат бўлса ҳам топиб олганинггизда ҳам Ўзбекистон интернетга уланиш қийин. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг миллионлаб одамлари қўлида хитойнинг арзон радиолари бор, булар оркали миллионлаб одамлар Юсуф Жумаевнинг шеърларини ҳар кун эшитишдан қўрққан ҳукумат Юсуф Жумаев ва ўғилларини бир кун ҳам қамоқда сақламасдан чиқариб юборарди. Озодлик радиосидан, Юсуф Жумаев оиласи бошига кўргиликлар тушган пайтида, улар тайёрлаётган эшиттиришлардан мен хурсанд бўлган эдим, бу ишни Озодликнинг довюрак журналисти Абдулла Искандар назорат қилиб дадил эшиттиришларни деярли ҳар кун бераётганди. Озодликка Каримов таъсир йўлларини топди шекилли хабарлардан нарига ўтмайдиган бўлиб қолди.
    Радио рахбарлари Сизлардан илтимос, Сиз Ўзбекистонда эмассиз, Каримовдан қўрқиб оғзинггизга талқон солиб олманглар. Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғлини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Юсуф Жумаев ҳақида имкон қадар ҳар куни эшиттиришлар тайёрлайверинглар, шеърларини эълон қилаверинглар. Бу Юсуф Жумаевнинг Озод қилиниши йўлида Сизнинг қўшган ҳиссангиз бўлади.
    Ҳурмат билан Сизларнинг доимий мухлисинггиз Дониёр Тошмуҳаммедов.

    Таҳририятдан:Ушбу очиқ хат муаллифи ўз мактубини юқорида номлари айтилган радио раҳбарлари ва яна бир қатор интернет нашрлари ҳамда инсон ҳақлари ҳимоячиларига йўллаган.
    Биз унинг хати очиқ деб номлангани боис саҳифамизда эълон қилдик.








    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz