Мен
букун Қоракўлга телефон қилиб у ердан бизнинг оилага тегишли бўлган
фермер хўжаликлар ерлари ва уйларимизни тортиб олинганини эшитдим.
Тортиб олинган ерлар ва уйлар Қоракўл туман ҳокимияти захираси ҳисобига
ўтказилган.
Ҳолбуки, ерлар ва уйларни бизнинг оиламиз вакиллари иштирокисиз
тортиб олишга Ўзбекистон хукуматининг мутлоқо ҳаққи йўқ эди. Бизнинг
оиламизга тегишли бўлган фермер хўжаликлар ҳар йили муттасил ўз
режаларини ортиғи билан бажариб келган. Бу майдонларда одамларга моллар
боқдириш учун имконият яратиб берилган. Қаровсиз қолган бугдойзорлар ва
тутзорлар хонавайрон қилинган. Шунга қарамай ҳозирги кунда ҳам ўттиз
гектарга яқин ғалла майдонларимиз республикадаги энг яхши ғалла
майдонлари экан.
Агар диктатор хокимияти бизга тўсқинлик қилмаганида букун 21 март
куни дадам Юсуф Жумаев ҳар йилгидек пахта чигитини хам республикада
биринчи бўлиб экиб бўлган бўлардилар. 2007 йил 21 март куни дадам
Республикада биринчи бўлиб пахта майдонларига чигит экиб бўлгандилар ва
бу чигитлардан ўзлари яратган янги техналогия бўйича 40 центенердан
ортиқ ҳосил олиб режани Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ортиғи
бажардилар. 2007 йил пахта ҳосилидан кўрилган миллионлаб даромад ҳам
диктатор ҳокимияти томондан толон тарож қилинди. Пуллар бизнинг бошқа
шахсий мулкларимиз қатори ўзлаштириб олинган.
Каримовнинг жаллодлари ҳеч қандай қонунга бўйсунмаган ҳолда Бизга
нисбатан толончиликни давом қилдирмоқда. Букунга келиб яна фермер
хўжалигимиз ерларини ва уйларимизни ҳокимият захираси ҳисобига
ўтказган. Ўз номини айтмасликни сўраган бизга алоқадор Қоракўл туман
ҳокимияти вакилининг айтишига қараганда ерлар ва уйларни ҳокимият
захирасига ўтказиш учун қарор чиқарган Қоракўл туман ҳокими Матлуб
Нуъмонов бу ишлар шахсан Каримовнинг кўрсатмаси билан бўлаётганини
айтган. Яқин кунларда ерлар ва уйлар бизга қарши СНБга малайлик қилган
ва дадамни ушлашда ёрдам берган сотқинлар ўртасида тақсимланар экан.
Бир неча асрлардан буён сотқинлар мукофотланиб келмоқда, ҳозир ҳам
мукофотланмоқда. Биз эса душманлардан ҳам олдинроқ сотқинлар
жазоланадиган кунлар ҳам келишини Наврўз кунида тилаб қоламиз.