Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 22 » Тўртликлар (41-даста)
    11.09.11
    Тўртликлар (41-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Уммон тинар, лекин менинг қоним тинмас

    Дунё аёллари булса парвонанг
    Баридан чикмас бир муштипар онанг.
    Бесанок юлдузлар ёрита олмас
    Нотовон шамингдан чарогон хонанг.
    11.04.04.

    Дунё деган булутда баркдек балкиган яхши
    Умр гиламин, ракиб, нурдан тукиган яхши.
    Тундан ёмон шеърлар ёзиб юргандан кура
    Юсуфнинг чакмокдайин шеърин укиган яхши.
    11.04.04.

    Адлу ҳақикатдан нишона учкун—
    Кимнидир зурлаган зиндонда туткун.
    Куп шоир шеър ёзар узини зурлаб
    Узин зурлаганга жазо йук нечун?!
    11.04.04.

    Манглайингда факат бахтнинг кораси
    Сотар хатто дустларингнинг сараси.
    Кутиласан улсанг инсон боласи
    Ахир хаёт юрагингнинг яраси.
    15.04.04.

    Фарзанд булдим миллатларнинг молига
    Одам минса тобут булган толига.
    Уз холига йигламаган нодонлар
    Йиглармиди узгаларнинг холига.
    15.04.04.

    Хазил
    Дейсан: ёрим севмас, хиёнат фани
    Бошимни ёришга тогу тош кани?!
    Хотининг севади, укинма, дустим,
    Хотининг севади, факат бошкани.
    16.04.04.

    Бу эл подшопарастдир. Тангримиз деб юради
    Маъра деса, маърайди, хургин деса хуради.
    Бурун суви табаррук ерга кокмасин зинхор
    Огзимизга коксин деб огзин очиб туради.
    16.04.04.

    Шайтон йуригида инсоннинг акли
    Курмадим бирорта тулкидан фарқли.
    Мавжуд эмас десам дунёда вафо
    Факат итлар хафа булишга ҳақли.
    16.04.04.

    Уммон тинар, лекин менинг коним тинмас
    Сени излаб чикиб кетган жоним тинмас.
    Минг йил утар, тупрогингни кумсаб, дилдор,
    Тупрок аро тупрок устихоним тинмас.
    13.04.04.

    Дустлар элакдан утди: битта хам хамдами йук,
    Хешлар элакдан утди: битта хам малхами йук.
    Хар кора куним элак, бутун умрим элакдир
    Элим элакдан утди, битта хам одами йук.
    13.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz