Саҳифада бир неча муаллифлар асарларини танлаб эълон қиляпмиз.Чунки дидимизга мос асар ижодкор мулки ва қолаверса ўқувчи мулкига айланишига ишонч ҳосил қилгач уни саҳифамизда эълон қилиш ўзимизнинг ихтиёримизда эканини англайсиз деган умиддамиз.
Аммо кейинги пайтларда хусусий ёзишмаларда турлича фикр-мулоҳазалар билдирилган хат ва мактублар сони кўпаймоқда.Лекин уларнинг кўпчилиги хусусийлик тавсифида бўлгани боис саҳифага чиқаришга бироз андиша бор.
Авваламбор шуни айтмоқчимизки, ҳар бир матбуот нашри фаолияти билан шуғулланувчи ҳоҳ ташкилот , ҳоҳ шахс бўлсин сизнинг юборган маълумотингиздан ОАВлари учун фойдаланиши мумкинлигини назардан қочирманг.
Зеро ҳақиқий исми шарифингиз ошкор этилмасада, берган маълумотларингиз ошкор этилади.Акс ҳолда ўзингизнинг ҳам, ўзгаларни ҳам қуруқ сўзингиз билан қимматли вақтларини исроф қилманг.