Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 23 » Мушоҳада
    18.55.43
    Мушоҳада
    Дил - Тил - Дин

    Кишининг кўнглидан, дилидан кечган ўйлар тилига кўчади ва у кўпчиликка маълум бўлади.Ҳар кимнинг дилидан ҳар хил ўйлар кечади.Ҳар кимнинг кўнгли ҳам ҳар хил.Ҳар миллатнинг, элатнинг ўз тили бўлгани каби ўз дини, урф-одатлари, анъана-ю байрамлари ҳам бор.

    Ҳар гал қайсидир халқ ё миллатнинг бирор тантанаси бўлар экан кўнгилдан турли ўйлар кечади.Масалан бу йилги Наврўз байрами нишонланар экан байрамни-байрамлигини татитмасликка уринишлар ҳам кузатилади.

    Албатта тил ё дил ёҳуд дин соҳасининг етук мутахассиси эмасман, шунчаки оддий кишилар қатори кўнглимдан кечаётган мулоҳазаларни баён этяпман холос.У ё бу соҳанинг ашаддий тарафдори ҳам эмасман.Аммо биз қанчалик уриниб ё суринмайлик яратганнинг олдида ожизлигимизни тан олишимиз керак деб ўйлайман.

    Бу галги Наврўз қатор бошқа муқаддас кун ҳамда байрамлар билан бир кунда келганлиги эътиборни тортади.Бу ҳолат ҳам яратганнинг бир мўъжизаси эканидан дарак эмасми?

    Лекин у ё бу диндагиларнинг ёҳуд миллатларнинг ўзаро зиддиятлари ҳечда тугамагандай байрамларни ҳам у сеники, бу меники каби ажратиш қанчалик тўғри?

    Шу саволга жавоб изларканман, менингча ер юзида қачонлардир пайдо бўлган ҳар бир байрамга байрам сифатида қараш керак.Кимдир қайсидир бир динни қабул қилиши ёҳуд қайсидир бир кунни муқаддас санаши, байрам қилишига тоқатли бўлиш керак менимча.Чунки миллатчилик, дин йўлидаги байрам ёда муқаддас кунларга бўлгунчи қарашлар одамлар орасидаги иттифоқчиликка низо уруғини тарқатишга хизмат қилади.

    Оддий туғилган кун тантанасини олинг.Қайси биримиздир шу куни, қайси биримиздир яна бир бошқа кун туғилганмиз.Лекин бугун қайсидир биримизнинг туғилган кунимиз бўлса уни ҳамма нишонлаши шарт деган гап эмас ёки нишонлашини тақиқлаш нечоғли тўғри?

    Шундай экан ким қайси тилда сўзлашади, кимнинг миллати қандай, урф-одати, дини қандай ўзи билсин демоқчиман. Ҳатто бир дин ва миллатдаги айрим ватандошларнинг яқин йиллардаги таъбир жоиз бўлса ўзаро зиддияти ҳақида бир мисол келтирмоқчиман.

    Қайта қуриш сиёсати ва ошкоралик даври дейилган кезларда баъзи диндорлар:”анавини мачитга киритмаймиз, наригисининг эса худойисига бормаймиз, чунки у коммунист ёки бўлмаса у кофир” деганлари бўлди.Бу ҳолни айримлар тўғри деса, айримлар нотўғри деди.

    Энди бугунги кунларга қайтсак.Ўша ватандаги ва четдаги ватандошлар орасида ҳам худди шу каби бўлгунчилик кайфияти сезилади.Лекин бугун Ўзбекистондаги ҳов ўшанда “…анавини худойисига бормаймиз…” қабилида сўзлаганлар ис чиққан жойдан қуруқ қолмаслик учун чопишяпти.Икки калима дуони ўқиб қийиқ учига тугилган пулни олишни ҳам рад этишмаяпти.

    Айтмоқчиманки тил билан дил ва дин қай ҳолда?Менингча дилда бошқа, тилда бошқалик учун ҳам қут-барака-ю хотиржамлик йўқдай.Ўша айтганим каби чалламулла худойичининг ҳаққига дуо қилар экан у ўғрими ё тўғрими, дастурхонидаги ноз-неъматлар қай йўлда топилганига эътибори йўқ.Ундайларга бу ҳақда айтсангиз яна ўзига ўзи йўл топиб олади.Яъни:”у қандай топади молини кўзим кўрмаган,каффорати ўзига” дегандай.Лекин дилида биладику нималигини.Жамият таназзули шунга ўхшаш арзимагандай туюлган иллатлар ҳисобига тобора жар тубига тушиб бормаяптимикан?

    Ҳа, майли ким нимани истаса ўшани топади дейишади.Демократик жамият истаймиз.Демакки атрофдагиларнинг зиён етказмайдиган ҳар қандай ҳатти ҳаракатига тоқатли бўлиш керакмасми?Яна ўша ким қайси тилда сўзлашади, қайси динни қабул қилади ё кўнглидан нималар кечади ва ниҳоят қайси кунни муқаддас санаб байрам қилади - бу эса яратганнинг буйруғи эмасми?

    Баъзиларда ёзаётганларимни ўқиб:”нима бу бошқа динни қабул қилмоқчими” деган ўй кечиши мумкин.Асло ундай эмас.Менинг айтмоқчи бўлганим жамият демократик бўлишини истовчилар ҳамма дин ва урф-одатларга тоқатли бўлиши, қолаверса ҳар бир кишининг шахс сифатида эркинлигини ҳурмат қилиш керак демоқчиман холос.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz