Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 27 » Ўзбекистон манзаралари
    11.04.42
    Ўзбекистон манзаралари
    Камбағални туяни устида ит қопади-ми?

    Ўзбекистонда ишсизлик чўққига кўтарилган.Баҳор келиши билан дала-тузда сал ғимир-ғимир бошланиб қолади.Аввалги колхозлар ўрнида ширкат хўжаликлари пайдо бўлганди.Энди унинг номини агрофирмалар дея қайта номлаш бошланди.Унинг колхоздан фарқи деярли йўқ.Фақат фарқи шуки аввал идорада раис ҳоказо амалдорлар ўтириб деҳқоннинг қилган меҳнатини сарҳисоб қилиб охирида қарздор ҳам қилиб қўярди.Энди ўша колхоз агрофирма дея атала бошлагач ўшандаги раис, бош агроном, бош ҳисобчи ва ҳакозо бошлар, шунингдек ўзи хон - кўланкаси майдон ҳокимнинг бирор хеши ерларга эгалик қилмоқда.Улар албатта энг арзон бўлган мардикорлар кучидан фойдаланишади.

    Мардикорлар эса қанча ҳақ беришларини сўраб ҳам ўтиришмайди.Бир машина мардикорлар ёнига келиб тўхтаб улгурмасдан юз киши "мени ишга олиб кетинг" дея ёпишади.Омади чопган егулик нон учун бир кунлик ишли бўлади.Лекин кейинги пайтларда бироз пули кўпайган "бойвачча"лар эндигина бўйга етаётган ёш мардикор қизчаларни тонг ёришгандан то қоронғу тушгунча ишлатишдан ташқари кўнгилхушлик қилишга ҳам мажбур қилишади.

    Наманган вилоятида ҳар бир шаҳар ва туман марказларида расмий мардикор бозорлари бор.У жойда туриб иш берувчини кутиш учун ҳам пул тўлаш керак.Ўша куни иш бўладими унга ёки йўқ бунинг кафолати йўқ.Белидаги белбоғига бир бурда нонни ўраб олган мардикор тушликкача иш тополмадими демак куннинг иккинчи ярмида бозорда туриши бефойда.Белбоғидаги бир бурда нонни сувга бўктириб еб олиб яна шаҳардан олисдаги қишлоғига пиёда қайтиши керак.

    Шу вилоятнинг Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари ҳудуди кесишган Эски ер сув омбори юқорисидаги адирлик йўлда март ойидан бошлаб юзлаб ёш қиз-жувонлар тўдаси пайдо бўлади.Бошқа ёқдан келиб қолган киши " бу жойда нима қиз бозорими" дейиши ҳам мумкин.Аслида шундай деса ҳам бўлади.Уларнинг қайсидир бири мардикорлик қилиш учун чиққан бўлса, қайсидир бири кўнгил овлашни ҳам юмуш деб билади.

    Сал йўл билганлар эса Россия ё Қозоғистонгами мардикорликка кетиб қоляпти.У ёқда эса турли кўнгилсизликларга дуч келиб ном-нишонсиз кетаётганлар ҳам анча.Энди яқиндан буён мардикор солиғи тўлаш тўғрисида қонун ҳам чиқди.Ундан-бундан узоққа йўлкира қилиш учун қарз ҳавола қилган мардикор ҳали ишламасдан туриб солиқ тўлаш керак.У ёқдан банкка ўрис рублида пул жўнатса давлат курсида ўзбек сўми олади.Пул бозорда эса бошқа мамлакат валютаси ўзбек сўмидан анча қиммат.

    Ўзбекистонлик уч суҳбатдошим шулар ҳақида айтишаркан: "матбуотга бу ҳақда ёзсангиз исми шарифимизни ёзманг илтимос.Сабаби кеч кузда агрофирма хўжайинига Ўрисияда ишлайдиган болаларимиз жўнатган пулдан 200 АҚШ долларидан бериб мана эрта баҳоргача унинг ортидан югурамиз.Бу ёқдаги ерлар биз яшайдиган қишлоқдан анча олисда, бунинг устига камҳосилли.Шундай бўлса ҳам иложимиз йўқ.Чунки қишлоқ дўпидаккина, ҳосилли ер уч-тўрт кишининг қўлига ўтиб қолган.Бу ёқдаги агрофирма хўжайини ҳали қайси ерда ишлашимизни кўрсатган йўқ.Ҳар куни йўлкира ҳаражатлар билан болаларимиз жўнатган пулдан яна 200 доллар кетди.Хўжайинни тутиб бўлмаяпти.Ишқилиб бирор узоқ ёққа кетвормаган бўлса эди.Уччаламиз ҳам нафақага чиққан, бироқ берадиган нафақаси уч кун тирикчиликка етади холос.Мардикорликка биз каби кексайиб қолганларни ҳеч ким олмайди".

    Мардикорлик хусусида суҳбатлаша туриб гап орасида:бир радионинг хабарларидан ўқиб қолдим, картошканинг нархи кўтарилиб кетган эмиш ростми, дея сўрайман.

    Суҳбатдошларимдан бири:"ҳа, шундай бўлди бир ҳафтача, ҳозир 200 сўмга тушиб қолди-ю, ҳеч ким сотиб олмай қўйди.Чунки хабарингиз бор бу йил қиш қаттиқ келиб, совуқ бизнинг тоғли томонларда ўттиз даражагача чиқди.Март ойининг бошларига қадар шундай эди.Одамлар эса томорқаларида етиштирган картошка, пиёз, сабзи сингари сабзавотларини ўрадан кавлаб олишга музлатиб қўяманми деб қўрқиб туришди.Мартнинг биринчи ҳафтасидан кейин ҳарорат ўттиз даражага кўтарилиб ҳамма ўраларини очди.Картошкани нархи кўтарилибди тўрт тангали бўламанми деганда ҳамма.Энди ҳеч кимга картошка ё бошқа сабзавот керак бўлмай ачиб ётибди.Камбағални туяни устидаям ит қопади дейишадику."

    Биз бу ёқда Ўзбекистонда демократия ва ҳакозолар  ҳақида гапирар эканмиз, у ёқда эса одамлар қорин тўйғазиш ташвишида.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz