Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 28 » Яқин тарих
    11.46.00
    Яқин тарих
    Кўзингизни очинг! Тарихга ҳамма нарса ёзилади

    Бизнинг миллат, бизнинг халқ ғоят кечирувчан ва унутувчан.Бу каби ҳислатли кишилар ер юзининг бошқа бир нуқтасида топилмаса керак.Айниқса бизда марҳумлар ҳақида салбий сўз айтиб бўлмайди фақат дуо қилиш керак дейишади.Мен ҳам шу фикрга қисман қўшиламан.Қисман деганимнинг боиси шуки марҳум жаллодга шерик бўлган эса унинг ҳаққига ҳам дуо қилиш жоизмикан?Агар марҳум у замон ҳам, бу замон ҳам золим шоҳ зулмлари зўрайиб, қатағон авж олганда, ҳурфикрлар жонлари жаллод қўлида узилганда қарсаклар чалиб, мадҳ этиб турган бўлсачи?Унда ҳам дуо қилиб туриш керакми?

    Халқнинг абгорлигидан хабардор бўлиб туриб, унинг ҳолини ўнглаш ўрнига ёши бир жойга етганда ҳам ялоқилик билан унвонлар олиб давлат таъминотида бўлганларни улуғлаш демакки зулмни, диктатурани ва унинг бошида турганни улуғлаш эмасмикан?

    Баъзи демократман, ҳақпарварман деганларнинг айрим гапларини ўқиб туриб:бу қанақаси бўлди, ҳуши жойидамикан, зиёли, оқ-қорани танийди деганларимизки шу алпоз бўлса, бошқаларни нима дейиш керак, деган ўй кечади.

    Яқиндан буён унда-бунда ёзувчи Саид Аҳмадни "бечора зўр-зўр асарлар ёзиб қадрланмай ўтиб кетди", деган мазмундаги ачинганамо "нома"ларга кўзим тушиб қоляпти.Аввалига , ҳа, энди булар Саид Аҳмаднинг ҳажвияларини ўқигану унинг бугунги Ўзбекистонда диктатура авжига ҳисса қўшганидан хабари йўқ бирор мухлиси эканда деб қўя қолдим.

    Лекин анча фурсат ўтиб бу каби чалғитувчи фикрларни ёзаётганлар ҳам, уни ОАВларда оммага етказаётганлар ҳам ўқувчиларни чалғитяптику.Шунинг учун ҳам кўзи очиқ деганларимиз аслида кўзи юмуқлиги боис забун ҳолимиз ўнгланмаяптида, деган ўй билан ушбуларни ёза бошладим.Чунки одамлар ҳақиқатни билишсагина кўзлари очилади.

    Дарвоқе, Саид Аҳмад ҳақида озроқ ҳақиқатни айтсак.У совет даврида Ленин ордени олган, қатор унвону ва имтиёзларга эга бўлган ёзувчи.У ўзи бу ҳақда китобларида ёзган.

    Чехия пойтахти Прага шаҳрига борганимда "Озодлик" радиоси ходими Сарвар Усмон Саид Аҳмаднинг 1999 йили Тошкентнинг "Шарқ " нашриёт-матбаа концерни бош таҳририяти томонидан 10.000 нусхада баҳоси келишилган нархда чоп этилган "Йўқотганларим ва топганларим" китобидан бирини тортиқ этган эди.

    Саид Аҳмад салкам 90 ёшида ТВда ҳамманинг кўз ўнгида Президентни Ислом ака деб мадҳ айтиб юргани боис кўнглим қолганди у ёзувчидан.Лекин нима бўлганда ҳам китоб тортиқ бўлгани ва унда нималар ёзилгани албатта қизиқтиргани боис уйга олиб келиб қўйдим.Ўзбекча китоблар бу ёқда йўқ.Уйқум қочган кезларда кўзимни толиқтириш учун Саид Аҳмаднинг китобини оз-оздан мутоала қила бошладим.Хотираларга ўхшаш китоб экан, лекин совет даври шерикларини сотиб юрган деган гапларни асосли ё асоссизлигига кафолат беролмайман.Чунки бунда менда далил йўқ.Аммо ўзи ёзган "Йўқотганларим ва топганларим" китобидан бир парча келтирсам.Қуйида Саид Аҳмаднинг китобга хотима ўрнида ўзлиги ҳақида айтгани:

    Таъзим
    ( Президентимиз Ислом Каримов қўлидан "Буюк хизматлари учун" орденини олаётганимда кўнглимдан кечган ўйлар )

    ...Минг тўққиз юз тўқсон еттинчи йилнинг бешинчи декабри.Ҳукумат уйининг тантаналар, маросимлар қасрида ўтирибман...Мукофот топшириш маросими бошланди.Қаттиқ ҳаяжондаман.
    -"Буюк хизматлари учун" ордени билан...
    Бу мен.Мени чақиришяпти.Ўрнимдан туриб, Президентимиз томон юра бошладим.Юряпманми, ҳавода сузяпманми, идрок қилолмасдим.Ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиламан.Президент мухаййир лентага бириктирилган орденни бўйнимга осиб қўяётганда мижжаларимда ёш қалқиди...
    Нимадир дедим, эсимда йўқ.Ўтирганлар гуррос кулишди.Нима деган эканман ўшанда?Ишқилиб бирон жўяли гап айтган бўлай-да!Ёнгинамда ўтирган, ҳозиргина қаҳрамонлик Олтин юлдузини олган хоразмлик пахтакор - Машарип Қувоқов қўлимни қисиб "Дим яхши сўзладингиз, гапни аппардингиз, ёшулли", деди.Шундагина хотиржам бўлдим.

    Мукофот топшириш маросими телевизор орқали кўрсатилганда нималар деганимни билдим.Гапларим маъқул бўлган экан, Президентимиз билан сувратга ҳам тушдик.

    ...Мана шу ёруғ кунлар учун, бу тенгсиз ҳурматлар учун халқимга, улуғ йўлбошчимизга қуллуқ қиламан.


    Бу тўқсон ёш арафасида ҳам диктаторни ҳеч бўлмаганда озгина халққа қайишишини сўрамаган, ўзбек миллатини қул қилиб бериш учун хизмат қилган ва таъзим ила қуллуқ қилган Саид Аҳмаднинг китобидан олинган бир парча холос.

    Минглаб нусхаларда келишилган баҳода китоблари пулланиб золимга таъзим қилганни эъзозлангани камми?

    Кейинчалик у халқни қулликка етаклаш маддоҳи бўлгани учун бўлса керак , суратда кўриб турганингиз кўксига қадалган "Ўзбекистон қаҳрамони" Олтин медалини ҳам олди.Бу бир режим тегирмони тошини юргазишда ошини ошаб, ёшини яшаб кетгунча ҳамкорлик қилган ва эъзозда бўлган маддоҳга камми?Энди нима қилиш керак ?Гўрининг сағанасига ҳам олтин ҳайкал қўйиш керакми?

    Умри ўзи китобида эътироф этгандай шоҳ қасридаги тантаналарда мукофоту унвонлар олиб ўтганга яна қандай қадр керак?

    Майли ўтганлар ҳақида ёмон сўз айтмайлик, лекин унинг кимлигини билмасак ҳеч бўлмаса жим турайлик.Зеро оддий одамларни чалғитмайлик.Ахир тарихда ҳамма нарса ёзилади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz