Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 31 » Тўртликлар (44-даста)
    00.48.15
    Тўртликлар (44-даста)
    Юсуф ЖУМА
    Дунёдаги бор тошда бошимнинг изи бордир

    piketbuxoro1.jpgДалаларда манглайим терининг тузи бордир
    Хазонларда умримнинг ёшлигин кузи бордир.
    Номимни эшитганда қўрқиб санглар ёрилар
    Дунёдаги бор тошда бошимнинг изи бордир.
    23.04.2004й.

    Мардман дейсан, бир нафас нордай эркак бўлсангчи,
    Эплолмасанг, мунофик, сиртмок ташлаб ўлсангчи.
    Ҳолимдан кулгунингча, йиғлагин ўз ҳолингга
    Ҳолимдан кулганингча ўз ҳолингдан кулсангчи.
    24.04.2004.

    Шоирнинг қисмати бўлак бўлади
    Кўзи муҳаббатдан нурга тўлади.
    Ҳамма азроилдан ажалдан ўлса
    Шоир поёни йўқ ишқдан ўлади.
    27.04.04.

    Мангулик шеъримда—чирогимдадир
    Кон юрак огзимда, дудогимдадир
    Дарахтман, япрогим—калб, гамдан титрар
    Узилар, илдизим япрогимдадир.
    27.04.04.

    Багримда кузимда хун сипкорасан, гулрухсор,
    Ёногинг чаманини сугорасан, гулрухсор.
    Оворадир камина жон бериш билан, эвох
    Сенчи, кон ичиш билан оворасан, гулрухсор.
    17.04.04

    Бу халқ огиз очмас деб, тилинг захар сочади
    Нигохинг хазар айлаб, уфкларга кочади.
    Нега хам огиз очсин, ейишга хеч вако йук
    Курсат е деб бир нима, дархол огиз очади.
    28.04.04.

    Бош тура дер: пора беринг атиргулдек кулдираман
    Йукса юрак багринггизни ковун каби тилдираман.
    Хотини иш буюрса хам пора сурар, ришват сурар
    Хотини дер:бошкаларга порасиз хам килдираман.
    28.04.04.

    Калбим очдир дустларга—оху вафога кодир
    Хар гиёх, хар гулга оч, тогу тошларга аср.
    Кузи очлар зиёда улардан подшо чикар
    Калби очлар камёбдир, улардан чикар шоир.
    28.04.04.

    Хаёли тозанинг йули тозадир
    Хаёли тозанинг кули тозадир.
    Хаёли тозани топа олмадим,
    Хаёли тозанинг дили тозадир.
    25.04.04


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz